15:00 17.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ИЭС талабаларни қизиқтириб қолди
O`zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими Талимаржон Иссиқлик электр станцияси унитар корхонасида «Ёшларнинг иқтидори ва салоҳиятини ишлаб чиқаришга кенг жалб қилиш тармоқ ривожида муҳим омилдир» мавзуида давра суҳбати ўтказди.
O`zLiDeP фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва Нишон туманидаги «Нефтгаз ва энергетика» коллежи талабалари иштирок этган тадбирда Сиёсий таълим маркази раҳбари ўринбосари Ботир Мусурмонов «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга оширишда партия фаоллари олдида турган долзарб вазифалар хусусида сўз юритди.
— Тадбир иштирокчилари Талимаржон ИЭС унитар корхонаси қошида ташкил этилган тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан ҳам танишдилар, — деди O`zLiDeP Нишон туман кенгаши «Ёшлар қаноти» раҳбари Улуғбек Хўжаёров. — Касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларини битираётган ёшларни тадбиркорликка жалб этиш долзарб вазифа, албатта. Шу маънода корхона ёрдамчи хўжалигида касаначилик орқали ёшларнинг иш билан таъминлангани қувонарли ҳолдир.
Айниқса, коллеж талабаларида нафақат ишлаб чиқариш цехлари, балки ёрдамчи хўжаликда олиб борилаётган ишлар ҳам катта қизиқиш уйғотди.
— Бугун тадбиркорликни нимадан бошлаш керак, деган саволимга жавоб олдим, — дейди нишонлик Муродбек Қаршиев. — Очиғи, маҳаллий маҳсулотларни қайта ишлашни йўлга қўйиш ниятим бор эди-ю, бироз иккиланиб юргандим. Энди қатъий қарорга келдим.
— Дугоналарим билан партия вилоят кенгаши томонидан ўтказилаётган «Ишбилармон ўқувчи» кўрик-танловида қатнашмоқчимиз, — дейди коллеж талабаси Малоҳат Умарова. — Қишлоқда каштачилик, ҳунармандчилик, зардўзлик ва тикувчилик билан шуғулланаётган қизлар талайгина. Уларнинг истеъдод ва қобилиятини синовдан ўтказишда мазкур танлов муҳим аҳамият касб этаяпти. Қолаверса, бугунги тадбирдан сўнг кўпчилик тенгдошларимизда Талимаржон ИЭС унитар корхонасининг ёрдамчи хўжалигидаги иссиқхона ва тикувчилик цехларида ишлаш нияти пайдо бўлди.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |