14:00 11.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Йўлдошева И.З., ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси
ЎзЛиДеП фикрича, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик барқарор ривожланмоқда. Тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаат тамойилларига асосланган самарали ва конструктив ҳамкорлик йилларида икки давлатнинг барча соҳаларидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи 150 дан зиёд ҳужжатлар имзоланди. Стратегик шериклик ривожланиши ва мустаҳкамланишини белгиловчи асосий ҳужжат – бу 1998 йил октябрида Тошкентда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги боқий дўстлик ҳақидаги битимдир. Томонлар шунингдек 1997 йил 2 февралдаги инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўғрисидаги битим, 2007-2016 йилларда иқтисодий ҳамкорлик стратегияси ва божхона иши, банк соҳасидаги қатор ҳужжатларни ҳам имзоланганлар.
Партиянинг фикрича, икки мамлакатда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш учун катта салоҳият мавжуд. Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига тадбиркорлар ва маъмурий-ҳудудий субъектларнинг бевосита алоқаларини кенгайтириш ва рағбатлантириш, божхона ва чегара ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини соддалаштириш, транспорт коммуникациялари ва сув-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш, ўзаро инвестициялар соҳасидаги кооперация, капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракатланиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва етказиш масалалари киради.
ЎзЛиДеП таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикасига расмий ташрифи мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, бу қатор муҳим ҳужжатлар, жумладан, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликка қаратилган ҳужжатлар имзоланишида ўз ифодасини топади.
Обсудить новость на Форуме