14:00 16.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ёшларнинг ўрни
15 февраль куни Фарғона шаҳридаги «Ал-Фарғоний» вилоят ахборот ресурслари марказида O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши «Ёшлар қаноти» гуруҳи ташаббуси билан вилоят Адлия бошқармаси, вилоят хокимлиги иқтисодиёт бошқармаси, Марказий банки, Фермер хўжаликлари уюшмаси, вилоят хокимлиги ўрта махсус касб-хунар таълими бошқармаси, Солиқ бошқармаси, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти вилоят МАТМ ҳамкорлигида «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ёшларнинг ўрни» мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди.
Тадбирда O’zLiDeP ҳудудий ташкилоти туман-шаҳар кенгашлари «Ёшлар қаноти» гурухи раҳбарлари, тадбиркорлар, мутассадди ташкилотлар вакиллари, ҳамкор ташкилотлар ва талаба ёшлар иштирок этишди.
Даставвал, тадбирнинг мавзуси доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш - тараққиётимизнинг муҳим омилидир» номли маърузасида баён этилган тахлиллар, ғоя ва кўрсатмалар ҳамда жорий йилнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» деб эълон қилиниши муносабати билан назарда тутилган навбатдаги ва бутун мамлакат миқёсида олиб бориладиган ижтимоий-иқтисодий ислохотлар ҳақида батафсил иштирокчиларга соҳа вакиллари томонидан ахборот берилди.
Ҳусусан, давра сухбати жараёнида ёшлар иштирокида «Баркамол авлод йили» Давлат дастурининг устувор йўналиши доирасида ёшларимизни ўзлари эгаллаётган энг замонавий билим ва кўникмаларни амалда жорий этиши учун касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларига кенг жалб қилиш ҳақидаги масала кенгроқ ўрганилди.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони муҳим қадам бўлгани, шу қаторда битирувчиларга ўз бизнесини ташкил этиши учун имтиёзли кредитлар бериш бўйича банкларимиз томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам ахборот алмашилди.
Бундан ташқари, маърузадаги юртбошимиз таъкидлаган «Ҳозирги кескин рақобат шароитида инновацион технологиялар ва илм-фанни янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун уларга ¬зарур шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамиятга эга»лиги, ва бу борада «Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилингани ҳусусидаги масала, давра сухбати иштирокчилари томонидан қизғин бахс-мунозарага мезон бўлди.
Боиси, ушбу ҳужжатнинг моҳияти шундан иборатки, илмий кадрлар тайёрлашнинг аспирантура ва докторантура каби эскирган шакллари ўрнига мамлакатимиз олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот муассасаларида стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар ва катта илмий ходим-изланувчилар институти жорий этилгани билан аҳамиятлидир.
Қизғин бахс-мунозаралар давомида тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятини йўлга қўйиш ва кўзлаган мақсадга эришишнинг ўзига хос қоидалари, инсоний фазилат ва масъулияти ҳақида фикрлари билан бугун ўз бизнесини мувафаққиятли йўлга қўйган бир гурух тадбиркорлар, фермерлар ёшларнинг саволларига жавоб бердилар.
Тадбир сўнгида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бугунги кунда жамиятимиздаги ижтимоий ва сиёсий ¬барқарорликнинг кафолати ҳамда таянчига, юртимизни тараққиёт йўлидан фаол ҳаракатлантирадиган кучга айланиб бораётган бир пайтда, қолаверса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик — жамиятимизнинг, бугунги ва келажак тараққиётимиз, фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи бўлиши шарт бўлиб турган даврда ёшлар қатламининг салоҳиятидан фойдаланиш йўллари ва бу борада ёшларнинг ўзига қўйиладиган талаблар ҳақида келишув ва O’zLiDeP «Ёшлар қаноти» тузулмаларига вазифалар юкланди.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |