19:30 09.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширилишида малакали ёш мутахассисларнинг ўрни
O`zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Жиззах вилоят Кенгаши «Ёшлар қаноти» гуруҳи томонидан Жиззах Давлат Педагогика институти ва Жиззах аккумулятор заводи ҳамкорлигида «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширилишида малакали ёш мутахассисларнинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Партия вилоят кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари, Жиззах аккумулятор заводи вакиллари, партия «Ёшлар қаноти» фаоллари ва талаба ёшлар иштирок этган мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Президентимиз И.Каримовнинг «Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда 2011-«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» муносабати билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантирилишига ёшларни кенг жалб қилиш борасида партиявий вазифаларни амалга оширишдан иборат бўлди.
Тадбирда дастлаб, Президентимизнинг 2010 йилда Мамлакатимизни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг мухим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси моҳиятини тушунтириш ишларини олиб бориш ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришга қаратилган иқтидорли ёш мутахасисларни тайёрлаш масалалари тўғрисида сўз юритилди. Жумладан, маърузада таъкидланганидек, юртимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 2008 йилда 9 фоиз, 2009 йилда 8,1 фоиз, 2010 йилда эса 8,5 фоизни ташкил этди. Жаҳон молия институтларининг хулосасига кўра, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири экани албатта барчамизга мамнуният бағишлайди. Кейинги ўн йилда, яъни 2000 йилга нисбатан таққослаганда, 2010 йилда мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот қарийб 2 баробар, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 1,7 баробар ошди. Харид имкониятлари мутаносиблигини ҳисобга олган ҳолда санаганда, ялпи ички маҳсулотнинг 2010 йилда 2000 йилга нисбатан ўсиши 2,6 каррани ташкил қилди. Ўз-ўзидан равшанки, буларнинг барчаси иқтисодиётимизнинг юқори суръатлар билан барқарор ўсиб бораётгани ва мамлакатимизда рўй бераётган улкан ижобий ўзгаришлардан далолат беради.
Тадбир давомида маърузачилар мамлакатни ривожланган давлатлар сафига киришда ёшларнинг ўрни хақида алоҳида тўхталиб, интеллектуал билимга эга бўлган, хозирги замон талабларига жавоб бера оладиган ёшларнинг давлатимизда амалга оширилаётган улкан иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги фаоллигини янада ошириш лозимлигини айтиб ўтишди.
Йиғилишда шунингдек, O`zLiDeP «Ёшлар қаноти» ташаббуси билан ташкил этилган «Диплом билан бизнесга» ва «Ёш тадбиркорлар ёзги амалиёт мактаби» лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳани ташкил этишдан асосий мақсад ёшларимизнинг тадбиркорлик ва кичик бизнесга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда лойиҳа доирасида ўтказиладиган тадбирларда ушбу соҳа вакилларини жалб қилган ҳолда айнан тадбиркорлик субъектларида иштирокчилариниг амалиёт ўташи орқали амалга оширилиши кўзда тутилган. Мазкур партиявий лойиҳаларнинг биринчи босқичи Жиззах аккумулятор заводида амалга оширилиши режалаштирилди.
Учрашувда кўрилган масалалар юзасидан қизғин баҳс-мунозараларда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва тадбиркорлик тўғрисидаги қонунлар ҳақида сўз юритилиб, ёшлар ундан самарали фойдаланишлари кераклиги айтиб ўтилди. Амалий учрашувнинг иққинчи қисми сифатида тадбир иштирокчилари Жиззах аккумулятор заводи иш фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |