15:45 07.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Иқтидорли ёш олим ва тадқиқотчиларнинг илм йўлидаги изланишларига катта эътибор

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилган “Давлат ва жамият ривожланишининг бугунги босқичида мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани менга катта таассурот қолдирди. Ушбу анжуманда “Давлат ва жамият бошқарувини демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” йўналиши бўйича “Цивилизацион ёндашув Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ислоҳотларни таҳлил қилишнинг методологик асоси сифатида” мавзуидаги илмий мақолам билан иштирок этдим. Тақдимот давомида жамият ривожида цивилизацион ёндашувнинг муҳим эканини исботлашга ҳаракат қилдим.Цивилизацион ёндашув тараққиётнинг “ўзбек модели”ни танлаш сабаблари ва ўзига хос жиҳатларини тушунтиришда методологик асос сифатида Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепция”дан фойдаландим.  Маълумки, ривожланишнинг “ўзбек модели” натижалари иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг изчил, босқичма-босқич йўли танлангани энг тўғри йўл бўлганини тасдиқламоқда. Шу боис ижтимоий фалсафада цивилизацион ёндашув асосларининг кенг тадқиқ этилиши ва ижтимоий жараёнларни ўрганувчи фанлар учун методологиянинг яратилиши ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган масалаларнинг назарий ва амалий ечимини топишда катта ёрдам беради, деб ҳисоблайман.O’zLiDeP томонидан ташкил этилган мазкур анжуман мамлакатимиздаги иқтидорли ёш олим ва тадқиқотчиларнинг илм йўлидаги изланишларига рағбат бериб, уларни янги марралар сари ундайди. Анжуманда иштирок этиб шунга гувоҳ бўлдимки, юртимизда иқтидорли ва изланувчан ёш олимлар жуда кўпчиликни ташкил этар экан. Тадбир давомида улар томонидан тақдим этилган илмий ишлар билан яқиндан танишиб, илмий изланишларимни таққослаб кўрдим. Таққослаш асносида хулосалар чиқарганим, аниқ мезонлар асосида илмий изланишларимни давом эттиришга туртки беради. Бундай анжуманларнинг тез-тез ўтказилиши ёшларнинг илм йўлида улкан муваффақиятлар сари ундайди.   

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме