17:45 23.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИҚТИСОДИЁТНИ ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – ЖАМИЯТДАГИ БАРҚАРОРЛИК ВА ФАРОВОНЛИК КАФОЛАТИ

Июль ойи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг муҳим устуворликларини амалга оширишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб берилган “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маърузасини ҳаётга татбиқ этиш жараёнига баҳо беришга имконият яратадиган ўзига хос экватордир. Шу боис, Вазирлар Маҳкамасининг биринчи ярим йилликда республикамиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг якунлари ва жорий йилдаги иқтисодий дастурларнинг йўналишлари ва муҳим устуворликларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган мажлиси якунлари жиддий қизиқиш уйғотмоқда. 

O‘zLiDeP фракцияси ўзининг парламент фаолиятида жамиятдаги барқарорлик ва фаровонликни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали мустаҳкамлаш, кўп укладли эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш ва тараққий эттиришнинг муҳимлиги позициясида муқимдир. 

Шу сабабли алоҳида қайд этамизки, Ислом Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилган мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича самарали стратегиянинг тадрижий ва мақсадли амалга оширилиши натижасида глобал иқтисодиётдаги жиддий муаммоларга қарамай, Ўзбекистонда барқарор юқори иқтисодий ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий барқарорлик сақланиши таъминланмоқда.   

2013 йилнинг дастлабки олти ойи якунларига кўра, ЯИМ – 8 %, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 8,2 %, қишлоқ хўжалиги – 7,3 % ўсди. Давлат бюджети ЯИМга нисбатан 0,1 % миқдорда профицит билан ижро этилди. 

Партиямиз қулай сармоявий иқлимнинг энг муҳим жиҳати мамлакатимизда яратилган ишбилармонлик муҳитининг ҳолати эканига ишонади. Энг қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар туфайли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаол ривожланиб бормоқда. Бу эса уларнинг ЯИМ, саноат, экспорт ва аҳоли бандлигидаги улуши тобора ошиб бораётганида ўз аксини топаётир. Фақат жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 15,8 минг янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди. 

Депутатлик иши тажрибаси Ўзбекистон олдида турган мамлакатни реконструкция қилиш ва янгилаш, сифат жиҳатдан янги замонавий иқтисодиёт тузилмаларини шакллантириш, ҳудудларни комплекс тараққий эттириш вазифаларини муваффақиятли амалга ошириш инфратузилма тармоқларининг юқори суръатларда ривожланишига тўла боғлиқ эканини тасдиқлайди.  Шу боис, фракциямизнинг бутун диққат-эътибори стратегик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва 2013 йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган муҳим саноат объектларининг ўз вақтида ишга туширилишини сўзсиз таъминлаш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар натижаларини тўлиқ ўрганишга қаратилган. 

Жумладан, кўрилган чора-тадбирлар натижасида инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми 10,2 %, жумладан, хорижий сармоялар ва кредитлар бўйича 13,2 % ўсиши таъминланди. 1233 та ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга топширилди,  умумий қиймати 6,8 АҚШ долларига тенг 141 та янги инвестицион лойиҳани амалга ошириш бошланди. 

Умуман, биринчи ярим йилликда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш натижалари таҳлили кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон Давлат раҳбари томонидан 2013 йил учун белгилаб берилган устувор вазифалар ва мақсадлар, мақсадли параметр ва прогнозларни амалга ошириш йўналишида ишончли қадамлар ташламоқда. Айни пайтда жорий йилда давом этаётган иқтисодиётни эркинлаштириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш жараёни нафақат партия электорати, балки бутун жамият манфаатларига мос келади.  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме