04:30 05.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ИҚТИСОДИЁТИМИЗ РИВОЖИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШСАМ ДЕЙМАН
O‘zLiDePнинг “Ишбилармон талаба” стипендияси лойиҳаси асосида ўтказилаётган кўрик танловда Қорақалпоғистон Республикаси туманлари босқичида ёшлардан 380 дан ортиқ таклиф келиб тушди. Уларнинг 48 нафари июнь ойида бўлиб ўтадиган Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.
– Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакатимиз келажагини яратиш йўлидаги изланишлари, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини мунтазам чуқурлаштириб ҳамда рағбатлантириб бориш O‘zLiDeP ёшлар сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади, – дейди партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири М.Ахназарова. – Кўрик танловда иштирокчиларнинг тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини қай даражада ўзлаштиргани, замонавий ахборот ва компьютер технологиялари ҳамда интернет хизматидан фойдаланиш борасидаги билимлари, лойиҳаларининг инновационлиги, партия фаолиятидаги иштироки, намунали хулқи, етакчилик қобилияти каби жиҳатларга эътибор қаратдик.
Алима Раметуллаева танлов кашф этган иқтидорли талабалардан биридир. Кўрик танловнинг Нукус шаҳри босқичида у 1-ўринни эгаллади. Алима анча йиллардан бери каштачилик билан шуғулланиб келади. Ўзи ўқиётган академик лицейда каштачилик тўгараги очиб, 15 нафар тенгдошига ушбу ҳунар сирларини ўргатишни йўлга қўйди.
“Онам ҳам, опам ҳам кашта тикади. Уларнинг ишига қизиқишим мени каштачилик оламига етаклаб келган. Келажакда уни ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшсам дейман”, – дейди Алима.
Таъкидлаш керакки, кўрик танлов доирасида ёш иштирокчилар O‘zLiDePнинг мақсад ва вазифалари, ғоялари, амалга ошираётган ишлари билан ҳам яқиндан танишиш имкониятига эга бўлмоқда. Бу эса ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш баробарида уларни партия сафларига жалб этиш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётда фаол бўлишга ўргатиш вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этаётир.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме