11:30 28.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУСТАҲКАМ АСОСИ...

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Денов тумани ҳокимлигида “Тадбиркорлар, фермерлар - иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг мустаҳкам асоси, мамлакатимизнинг узоқ муддатли мақсадларига эришишдаги ҳал қилувчи куч”  мавзуида семинар ўтказди.
Партиянинг вилоятдаги депутатлик гуруҳлари аъзолари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари, тадбиркор ва фермерлар, таълим муассасалари битирувчилари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари иштирок этган тадбирда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш, уларга ҳукуматимиз томонидан яратилган имтиёзлар ва енгилликлар, шунингдек, ёш авлод таълим-тарбияси ва уларни иш билан таъминлаш каби қатор масалалар муҳокама этилди.  
Ушбу масалалар Президентимизнинг Конституциянинг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси ҳамда “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилди. 
Шунингдек, тадбирда партия вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ўтган йили ўтказилган “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага” лойиҳаси натижалари ўрганиб чиқилди. 
Таъкидландики, ўтган йили мазкур лойиҳада ғолиб бўлган 10 нафар тадбиркорга 140 миллион сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ажратилган. 
Семинар якунида туман тиббиёт бирлашмаси ва 22-туман марказий поликлиникасида янги БПТ ташкил этилиб, унинг аъзоларига партия гувоҳномалари топширилди. 
Иштирокчилар Денов туманидаги “Х.Назаров” фермер хўжалиги раҳбари Зулхумор Бўриева фаолияти билан ҳам танишди.

Матлуба ЖЎРАЕВА,
O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти КенгашиАёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдагиўрни ва мавқеини  ошириш бўлими мудири

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме