15:45 07.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Айни пайтда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси  жамиятимизнинг иқтисодий ривожлантириш борасида ўз сайи-ҳаракатларини амалга ошириб келмоқда. Шунинг боробарида ёшларга оид Дастурий мақсад-вазифаларини амалга оширишда ҳам астойдил ҳаракат қилмоқда. Буни биз O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилган Ёш олимлар ва тадқиқотчилар Республика илмий-амалий анжумани мисолида яна бир карра гувоҳ бўлдик. Айтиш лозимки, юртимизда иқтисодий ривожланиш жудаям муҳим ҳисобланмоқда. Чунки, иқтисодиётимизда ўсиш бўлмаса, халқ турмуш фаровонлиги юксалиши ҳам секинлаб қолиши мумкин. Натижада, жамиятдаги маънавият ҳам оқсаб қолиши мумкин. Сабаби,  иқтисодий ўсиш бўлмаган жойда, барча соҳаларнинг моддий базаси заифлашади. Уларга рағбат сусаяди. Айнан, бу каби салбий ҳолатлар бўлмаслиги учун O`zLiDeP ҳам ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакатимиз келажагини яратиш йўлидаги изланишлари, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини мунтазам чуқурлаштириб ҳамда рағбатлантириб боришни ўзининг вазифаси деб ҳисоблайди.  Мазкур тадбир жараёнида бевосита иштирок этиб, иқтисодиёт соҳасида ёш олимларнинг интилиши кучайиб боратганидан жуда мамнун бўлдим. Мен “Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш соҳаси” йўналишида “Кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш истиқболлари” мавзусидаги мақолам билан эштирок этарканман, шундай иқтидорли ёшлар билан соғлом рақобатда бўлаётганимдан ҳаттоки юрагимда озроқ  ҳадиксираш ҳам бўлди. Бу йўналишда  ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий билимларини ўрганишга алоҳида эътибор берилди. Шунингдек, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билим ҳамда дунёқарашлари қай даражада эканлиги ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Айтайлик, ўтказилган оддий бир мулоқотнинг ўзида,  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун яратилган қулай муҳитнинг қай даражада эканлигига гувоҳ бўламиз. Қолаверса, иқтисодий соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг бу борада тутган ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватланаётганини иштирокчиларнинг илмий изланишларида ўз аксини топганлиги барчага катта қизиқиш уйғотди. Кўпчиликни қизиқтираётган микромолиявий хизматлардан фойдаланиш, бу борада амалий кўмак бериш масалалари бўйича қилинган муҳокамалар ёш олимларимизнинг билимларини янада оширишга хизмат қилди дейишимиз мумкин. Энг муҳими, мазкур йўналиш бўйича 2-ўрин соҳибаси бўлганим менга янада куч бағишлади. Чунки,  яхши мутахассислардан йўл-йўриғ ва тавсиялар олганиб,  кейинги босқич жараёнларида учрайдиган баъзи бир муаммоларни ечиш амалиётини ўрганганим, илмий изланишларимнинг янада самарали усулларини йўлга қўйишга эришимга рағбат бўлади. Мен сингари иштирок этган ёшларнинг муайян фаол, билим-салоҳиятли қатламини шакллантириш ҳамда уларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, олган билимларини амалиётда қўллашлари учун яқиндан кўмаклашиш O`zLiDeP фаолиятида яққол намоён бўлди. Бу эса  ривожланган бозор муносабатлари ва фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнларида фаол иштирок этишга тайёр йигит-қизларни тарбиялаш, уларга етарли эътибор ва шарт-шароитлар яратиб бериш, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини оширишга кўмаклашиш каби ишларда муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.



 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме