19:15 15.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш имкониятлари
O`zLiDeP Нарпай туман Кенгаши ташаббуси билан «Аёллар қаноти» гуруҳи томонидан маҳаллаларда аёлларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, туманда ишсизлик муаммоларини бартараф этиш ҳамда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида «Хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш имкониятлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда O`zLiDeP вилоят кенгаши масъул ходимлари, туман Хотин қизлар қўмитаси вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари аъзолари иштирок этишди.
Учрашув иштирокчиларининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик борасида туманда олиб борилаётган чора тадбирлар», «Тадбиркорликни ривожлантиришда эришилган ютуқлар, мауаммо ва ечимлар», «Тадбиркорлик фаолиятини юритишдаги камчиликлар» каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Давра суҳбатини ўтказишдан асосий мақсад ҳудудда тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолияти билан шуғулланаётган хотин – қизларни партия сафига жалб қилиш ҳамда уларнинг келажакдаги иш фаолиятига кўмаклашиш, фаолиятларида дуч келинаётган муаммоларни ўрганиб чиқиш ва керакли тавсияларни бериш, ташкилотлардаги раҳбар ўринларида аёллар сонини кўпайтириш каби вазифалар илгари сурилди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг бажарилиши юзасидан жойларда етарлича тарғибот–ташвиқот ишлари олиб борилмаётганлиги ва бу борада масъулиятни ўз зиммасига O`zLiDeP партияси олиши тўғрисида асосли фикрлар билдирилди.
Тадбир якунида тумандаги тадбиркорлик ва фермерлик билан шуғулланаётган аёлларнинг иш фаолияти билан танишиб чиқилди ҳамда уларни фаолиятини янада салмоқли ривожлантишда тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Обсудить новость на Форуме