20:16 02.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Хусусий мулк дахлсиз ва муддатсиз

 Мамлакатимизда мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга устувор аҳамият берилаётгани бежиз эмас. Чунки мазкур соҳани тез суръатлар билан ривожлантириш республикамиз учун муҳим роль ўйнаганини нафақат юртдошларимиз, балки халқаро экспертлар ҳам эътироф этмоқдалар. Бунинг асосий сабабларидан бири Ўзбекистн Республикаси Конституциясида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун янада кенг имкониятлар яратилганлиги билан боІлиқ, албатта. Хусусан, Бош қомусимизнинг 36-моддаси ҳар бир шахс мулкдор  бўлишга ҳақли эканини кафолатлайди.  53-моддада эса бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган иқтисодиёт негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида экани белгилаб қўйилган. Конституцияда мухрланган ушбу нормалар алоҳида қонунлар билан ҳам мустаҳкамлаб борилмоқда. Жумладан, 2012 йилнинг 25 сентябридан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўІрисида”ги қонуни бунга мисол бўлиши мумкин.Мазкур қонун талабларига кўра, давлат органларининг ноқонуний қарорлари, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги, шунингдек, қонунчиликка зид тарзда қабул қилинган идоравий ҳужжат туфайли тадбиркорлик субъектига етказилган зарар давлат томонидан қопланадиган бўлди.Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш эса суд қарори билан зарар етказган мансабдор шахслар зиммасига юкланиши белгилаб қўйилди.Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, кейинги йилларда тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилаётган ҳуқуқий база янада мустаҳкамланмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуІулланувчи фуқароларнинг хусусий мулкини ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини мустаҳкамлаш учун тегишли қонун ҳужжатлари яратилмоқдаки, буларнинг барчаси фуқароларимиз фаровонлигига хизмат қилаяпти.


 «XXI ASR» 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме