04:15 21.03.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Хусусий мулк дахилсизлиги – фаровонлик гарови
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислохатлар қўмитаси, Давлат мулкини бшқариш давлат қумитаси ҳамда ЎзЛиДеП фракцияси ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган давра сухбатитда “Хусусий мулкни химоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лоиҳаси муҳокама қилинди. Унда депутатлар, експертлар, хуқуқшунос олимлар, тадбиркорлар ва оммовий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Давлат мулкини бошқариш давлат қумитаси раисининг биринчи ўрин босари С.Ғофуров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М.Нишонова ва бошқалар мамлакатимиз мулкдорлар синфининг қонуний манфаатлари ва хусусий мулкни ҳуқуқий химоя қилишга йўналтирилган қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.
Президентимиз Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқирлаштириш ва фуқоролик жамиятини ривожлантириш концепсияси” маърузасида белгилаб берилган вазифалар асосида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойҳаси ҳам хусусий мулкнинг ҳуқуқий химоясини мустахкамлашга қаратилган тизимли ишларнинг давомидир. Мазкур қонун лойиҳасида хусусий мулк дахилсизлигини таъминлаш, мулкдорлар синфининг ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш нормалари белгиланган.
Сурхандарё вилоятида мовжуд 31 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектнинг 90,5 фоизи мулкчиликнинг хусусий шаклида фаолият юритаётир. Вилоят ялпи ички махсулотида хусусий секторнинг улуши 91 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши бозор иқтисодиётининг негизи хисобланган хусусий мулкга давлат томонидан берилаётган кафолатларни янада мустахкамлашга хизмат қилади.
Қонун лойиҳасида мулкдорлар ҳуқуқлариниг тўлиқ кафоланаётгани мамлакатимизда хусусий секторга кўрсатилаётган чексиз эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир, - дейди Бойсун туманидаги “Умид” хусусий корхонаси рахбари Немат Абдуллаеов. - Мазкур қонун ўз бизнесимизга янада кўпроқ сармоя киритиш, махсулот ишлаб чиқаришини ривожлантириб, даромадимизни ошириш ва янги иш ўринлари очишимизда мухим омил бўлади.
Давра сухбатида “Хусусий мулкни химоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг аҳамияти ҳақида атрофлича фикр юритилди, тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.
ЎзА, Х.Маматраимов, 24.02.2012 19:23
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |