15:46 17.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Хусусий мулк ҳуқуқи янада мустаҳкамланади
O`zLiDeP фракцияси аъзолари “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш Концепцияси” асосида ишлаб чиқилган “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди— Мазкур қонун лойиҳаси хусусий мулкни қўриқлаш, унинг дахлсизлиги кафолатларини, мулкдорлар ҳуқуқларини амалда таъминлаш жараёнида вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, жамиятда хусусий мулк эгаларининг манфаатларини ҳар тарафлама ҳимоя қилиш талабларини сўзсиз бажаришга асосланган барқарор муҳитни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, — дейди O`zLiDeP фракцияси аъзоси Муҳаммаджон Турсунов. — Бошқача айтганда, давлат хусусий мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоячиси бўлиб, тадбиркорларнинг ўз бизнесига бехавотир инвестиция киритишлари, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш, маҳсулот ҳажми ва олаётган даромадини кўпайтириши, ўз мулкига ўзи эгалик қилиши, фойдаланиши ва тасарруф этиши учун ҳуқуқий кафолатлар яратади. давлат хусусий мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоячиси бўлиб, тадбиркорларнинг ўз бизнесига бехавотир инвестиция киритишлари, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш, маҳсулот ҳажми ва олаётган даромадини кўпайтириши, ўз мулкига ўзи эгалик қилиши, фойдаланиши ва тасарруф этиши учун ҳуқуқий кафолатлар яратади. “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши эса бозор иқтисодиётининг негизи ҳисобланган хусусий мулкка нисбатан давлат томонидан берилаётган асосий кафолатларни янада мустаҳкамлайди. Тўғри, амалдаги қонунларимизда хусусий мулк ва мулкдорларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш кафолатларини белгиловчи бир қатор нормаларга амал қилинмоқда. Хусусан, Конституциямиз ва Фуқаролик кодексини, шунингдек, Уй-жой, Ер, Жиноий кодексларни, мулкчилик, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, уй-жой фондини хусусийлаштириш, банкротлик, масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари, инвестиция фаолияти, хусусий корхона тўғрисидаги қонунларни мисол қилиб келтириш мумкин. Лекин ҳозирга қадар ҳуқуқни қўллаш амалиётида мулк ҳуқуқи кафолатларига сўзсиз риоя қилиш механизми етарли даражада шаклланмаган эди. Бундан ташқари, мулк ҳуқуқини тугатиш ва мулкни олиб қўйиш ҳолатларида уни бозор баҳосида компенсация қилиш масаласи ҳам етарли даражада тартибга солинмаган. Амалдаги қонунларда давлат эҳтиёжлари учун кўчмас мулкни олиб қўйиш тартибининг аниқ механизми йўқлиги натижасида жойларда бошқарув органлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан давлат эҳтиёжлари учун кўчмас мулкни олиб қўйишда тадбиркор кўрган зарарни қоплаш ва йўқотилган мулкни компенсация қилишга риоя этиш ҳар доим ҳам таъминланаётгани йўқ. — “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эса айнан мана шундай жиҳатларни тартибга солишни назарда тутади, — дейди O`zLiDeP фракцияси аъзоси Шавкат Тешаев. — Янги қонун лойиҳасида илгари турли талқинларга сабаб бўлган ҳолатларга барҳам берилиб, хусусий мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ масалалар аниқ ҳуқуқий ечим топади. Унинг нормаларини рўёбга чиқариш иқтисодиётда хусусий мулкнинг самарали амал қилиши учун қулай шароитлар яратиши баробарида тадбиркорлик ташаббусларини ҳам рағбатлантиради.— Энг аввало шуни таъкидлаш жоизки, биз “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини имкон қадар тезроқ қабул қилиш тарафдоримиз, — дейди O`zLiDeP фракцияси аъзоси Сурайё Одилхўжаева. — Боиси айнан мана шу қонун кучга кириши билан Сайловолди дастуримизда белгилаб олинган кўпгина муаммоларга ҳуқуқий ечим топилади ва электоратга берилган ваъдаларни тўлиқ бажариш имконияти янада кенгаяди. Бир сўз билан айтганда, янги қонун лойиҳаси хусусий мулкни ҳимоялаш ва мулкдорлар ҳуқуқларини кафолатлаш соҳасидаги асосий тамойиллар ва қоидаларни мустаҳкамловчи базавий қонунга айланди. Кун тартибидаги навбатдаги масала — «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарлик жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам фракция аъзолари томонидан қизғин муҳокама қилинди. Зеро, O`zLiDeP Сайловолди дасдурида алоҳида белгиланганидек, тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига ноқонуний аралашмаслик мамлакат иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатдан ҳам мазкур қонун лойиҳасида назарда тутилаётган янги нормалар партия электорати манфаатларига тўла мос келади.Фракция йиғилишида, шунингдек, «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилингани муносабати билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида», «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари ҳам иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.Озод РАЖАБОВ«XXI-asr» ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме
29 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |