04:15 21.03.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Хусусий мулк – қонун хисмоясида
Мамлакатимизда мулкдорлар синфини шакиллантириш, иқтисодиётни барқарор юксалтириш, янги иш ўринларини яратиш ва ахоли турмуш фаровонлигини яхшилашнинг мухим омили бўлган хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик мухити ишончли хуқуқий кафолатлар яратилган.Айни вақтда хусусий мулкнинг ҳуқуқий химоясини мустахкамлашга қаратилган қонунчилик базасини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий қумитаси, Давлат мулкини бошқариш давлат қумитаси хамда ЎзЛиДеП фракцияси ҳамкорлигида Хоразим вилоятида “Хусусий мулкни химоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойҳаси мухокамисига бағишлаб ўтказилган давра сухбатида бу алоҳида таъкидланди.
Депутатлар, тегишли вазирлик ва хуқуқ идораларининг мутахассислари, тадқиқотчилар, тадбиркорлар иштирок этган тадбирда давлат мулкини бошқариш давлат қумитаси раиси вазифасини бажарувчи А Абдухакимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлри Н.Алимов, М.Турсунов ва бошқалар қонун лойихасидаги мейорларнинг мазмун-мохияти хақида суз юритди.
Таъкидлаш жоиз, барча шаклдаги мулк давлат томонидан ҳуқуқий ҳимоя қилиниши, хар бир фуқоронинг ўз мулкини химоя қилиши учун судга шикоят билан мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатлангани янги қабул қилинадиган қонунларни янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Президентимиз Ислом Каримов томонидан тақдим етилган Мамлакатимизда Демократик ислохотларни янада чуқурлаштириш ва фуқоролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган вазифалар асосида ишлаб чиқилган ушбу қонун лойихаси хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш, мулкдорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, мулк дахлсизлигини таъминлашнинг кафолатлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишка қаратилгани билан ахамиятлидир.
– Мамлакатимизда барча шаклдаги мулкларнинг ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланган, – дейди Урганч туманидаги “Мини аккумлятор” масъулияти чекланган жамияти рахбари Арслон Қаландаров. – Жамоатчилик Ўртасида кенг мухокама қилинаётган янги қонун лойихаси эса бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга ҳизмат қилади.
Қонун лойихаси мухокамасида ҳуқуқшунос ва тадбиркорлар ўз фикр-мулохазалари ва таклифларини билдирди.
ЎзА, 28.02.2012 18:23
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |