04:15 21.03.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Хусусий мулк - қонун химоясида
Фарғона шаҳрида “Хусусий мулкни химоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра сухбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислохатлар қўмитаси, Давлат мулкини бшқариш давлат қумитаси ҳамда ЎзЛиДеП фракцияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, експертлар, хуқуқшунос олимлар, тегишлик вазирлик ва идораларнинг мутахассислари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.
Мамлакатимизда хусусий мулк дахилсизлигини таъминлаш, мулкдорлар синфининг ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилаётир. Бу борада қонунчилик базасини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президент Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик исчлоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқоролик жамиятини ривожлантириш концепсиясида белгилаб берилган вазифалар асосида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси хусусий мулк химоясига қаратилган муҳим хужжатлардан биридир.
Давлат мулкини бошқариш давлат қумитасининг бошқарма бошлиғи Н.Хамрохўжаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати А.Тўхтабоев ва бошқалар мазкур қонун лойиҳаси ҳамда мамлакатимизда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.
–Вилоятимиздаги мавжуд 45 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектнинг тўқсон фоиздан зиёди мулкчиликнинг хусусий шаклида фаолият олиб бормоқда,-дейди Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш давлат қумитасининг вилоят худудий бошқармаси бошлиғи Хошимжон Ҳайдаров.-Мулкдорлар синфининг манфаатлари қонунлар асосида химоя қилинаётгани хусусий секторни янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши бозор иқтисодиётининг негизи хисобланган хусусий мулкга давлат томонидан берилаётган кафолатларни янада мустахкамлашга хизмат қилади.
Давра сухбатида “Хусусий мулкни химоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойҳаси аҳамияти ҳақида фикр – мулохазалар, тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.
ЎзА, М.Сулаймонов, 27.02.2012 17:08
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |