17:15 19.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Хусусий банклар ва молиявий институтлар учун кафолат кучайтирилмоқда
Қонун лойиҳасини депутатлар эътиборига ҳавола қилган O’zLiDeP фракцияси аъзоси Қобилжон Тошматовнинг фикрича, мазкур тизимни янада ривожлантириш, хусусий банклар, лизинг ҳамда суғурта компаниялари, микрокредит ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш молия хизматлари бозорида рақобатни кучайтириш, халқаро стандартларга мос бўлган замонавий инфратузилмани шакллантириш имконини янада кенгайтирди.Қонун лойиҳасидан кўзда тутилган асосий мақсад ҳам хусусий банклар ва молия институтлари фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солиш ва уларнинг кафолатларини таъминлашга қаратилгандир. Унда хусусий банклар ва бошқа молия институтларини ташкил этиш тартибининг ўзига хос хусусиятлари ва кафолатлари, шунингдек уларни текшириш тартиблари ҳам аниқ белгилаб қўйилмоқда. Қонун лойиҳасида хусусий банклар ва молия институтларига аниқ таъриф берилиб, кредит ва молия ташкилотлари сингари устав фондида умумий улушнинг эллик фоизидан ортиғи жисмоний шахслар ҳамда устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахслар томонидан шакллантирилиши кўрсатиб ўтилаяпти. Шунингдек, улар фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг аралашишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги қоидалар ҳам қонун лойиҳасида назарда тутилган.Ҳужжатда мазкур институтларнинг давлат ҳокимияти, бошқарув ва назорат қилувчи органлар билан ўзаро муносабатларининг амалдаги механизмини кучайтириш масалалари ҳам ўз аксини топган.Фракция йиғилишида “Микромолиялаш соҳасининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Президентимизнинг 2010 йил 26 ноябрдаги “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳасидан кўзда тутилган мақсад микромолиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва микрокредит ташкилотлари тизимини ривожлантиришдан иборатдир.Ушбу қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Микромолиялаш тўғрисида”, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши, шунингдек “Кредит уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг ўз кучини йўқотганлигини тасдиқловчи нормалар назарда тутилмоқда.— Микромолиявий хизматлардан фойдаланиб қарз олувчилар, яъни истеьмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Микромолиялаш тўғрисида”ги қонунга аниқлаштирувчи норма киритилаяпти, — дейди O’zLiDeP фракцияси аъзоси Насим Алимов. — Унга кўра, буюртма берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида мазкур ташкилотлар буюртма берувчига ишончли ҳамда тўлиқ ахборотни ёзма равишда тақдим қилишлари шарт. Бундан ташқари, микромолиявий хизмат кўрсатувчи ташкилотларга улар томонидан ажратиладиган кредитларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар, жумладан, номинал фоиз ставкаси, комиссион ҳақ ва бошқа тўловларни ўз ичига олувчи эффектив фоиз ставкаси ҳақида буюртмачига ахборот бериш юзасидан қўшимча мажбурият юклатилмоқда.“Микрокредит ташкилотлари тўҚрисида”ги қонунга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар билан микрокредит ташкилотлари учун мажбурий иқтисодий меъёрлар ўрнатиш ҳам назарда тутилмоқда. Улар доимий мониторинг қилиниши лозим бўлган хавф-хатарларнинг асосий индикаторини ўзида мужассам этган ҳолда бутун тизимнинг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.Микрокредит ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига амал қилинишининг таъсирчан механизмаларини жорий этиш мақсадида мажбурий иқтисодий меъёрларни бузган микрокредит ташкилотга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш бўйича норма белгиланмоқда. Бундай чора микрокредит ташкилотларнинг носоғлом фаолият кўрсатишларининг олдини олишга ҳам хизмат қилади.Қонун лойиҳаси орқали киритилаётган асосий қўшимчалардан яна бири микрокредит ташкилотлари мижозлари ва кредиторларининг ҳисобварақлари ҳамда операцияларига нисбатан банк сири нормаларини татбиқ этишдан иборат. Шунингдек, назорат тизимининг лозим даражада фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида ички аудит хизматини ташкил этиш бўйича микрокредит ташкилотларининг барча бўғиндаги бошқарув органларининг масъулиятини кучайтириш, улар фаолиятининг шаффофлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштиришга қаратилган. “Микромолиялаш тўҚрисида” ҳамда “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши, шунингдек, “Кредит уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг ўз кучини йўқотган деб топилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки”, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунлар ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилмоқда.O’zLiDeP фракцияси аъзолари атрофлича кўриб чиққан навбатдаги масала — «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси бўлиб, мазкур кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунга мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.Маълумки, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг 26-моддасида оилавий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин унинг иштирокчилари тасарруфига ўтиши ҳамда унга солиқ солинмаслиги белгиланган. Шунга асосан Солиқ кодексининг 176-моддаси саккизинчи банди ва 179-моддасининг олтинчи бандига оилавий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин унинг иштирокчилари тасарруфига ўтганда, унга солиқ солинмаслиги тўғрисида қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.— Яна бир муҳим жиҳати, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунга биноан оилавий корхона қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади, — дейди O’zLiDeP фракцияси аъзоси ўулом Омонқулов. — Шунга мувофиқ, Солиқ кодексининг 351-моддасига оилавий корхона фақат ягона солиқ тўловчиси ҳисобланиши юзасидан ўзгартириш киритилиши назарда тутилмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан оилавий корхоналарнинг барқарор фаолият кўрсатиши таъминланиб, уларнинг солиқ ва бухгалтерия ҳисобини соддалаштирилган тартибда юритиши учун ҳуқуқий асос яратилади.Фракция йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Озод РАЖАБОВ«XXI Asr» ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме