23:30 13.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Холислик, аниқлик, тезкорлик
Холислик, аниқлик, тезкорлик оммавий ахборот воситалари фаолияти учун асосий мезон бўлиши лозим.Давлатимиз раҳбарининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригида оммавий ахборот воситалари фаолият кўламига юқори баҳо берилиб, унинг инсон ва жамият ҳаётига таъсири мисли кўрилмаган даражада кучайиб бораётгани, бугунги кунда ахборот нафақат маълумот етказиш, шу жумладан, одамларни янгилик ва ўзгаришлар билан таништириш воситаси бўлиб хизмат қилаётганига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Табрикда, шунингдек, ахборот ва коммуникация тармоғи амалда ишлаб чиқаришнинг йўналишларидан бирига — моддий, ижтимоий, маънавий соҳаларнинг ривожи ҳамда ўсишига ҳал қилувчи туртки берадиган, тез ривожланаётган энг замонавий соҳага айланиб бораётгани ҳам эътироф этилди.Ҳақиқатан ҳам, бугун мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятига юксак эътибор қаратилаётгани уларнинг янада эркин иш юритишлари, том маънода мустақиллиги ва иқтисодий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Зотан, мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ ахборот соҳасида тизимли ва самарали ислоҳотлар изчил амалга оширилиб, энг аввало, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига тўлиқ жавоб берадиган мустаҳкам қонунчилик базаси шакллантирилди. Ана шу асосда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари жамиятимизда юз бераётган янгиланишлар, ислоҳотлар моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш баробарида, уларни янгича мазмун билан бойитиш ва янада чуқурлаштиришга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Айниқса, рақамли ва мобил телевидение, интернет-телевидение, интернет-радио каби замонавий ахборот тармоқларининг таъсири тобора ортиб бораётган бир шароитда ОАВ вакилларининг фаоллигини янада ошириш муҳимдир. Юртимизда Интернет журналистикасини ривожлантириш, уни ҳар томонлама чуқур эгаллаш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш ҳам миллий матбуотимизнинг халқаро медиа майдонидаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлашга имкон беради. Шу ўринда табрикда журналистлар, соҳа мутахассисларига юксак ишонч билдирилганини, бу ўз навбатида, қалам аҳлини янгича тафаккур билан, виждон амрига қулоқ тутиб холислик, аниқлик ва ҳаққонийликка таяниб фаолият юритишга ундайди. Бу борада Президентимиз томонидан тақдим этилган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясидаги фикр ва ғоялар, белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, шу бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирларни кенг тарғиб қилиш катта аҳамият касб этади, албатта.Ўз навбатида, қонун лойиҳаларини тайёрлаш жараёнида ОАВ вакилларининг фаол иштирокини таъминлаш муҳим эканини таъкидлаш жоиз. Зотан, ўзаро ҳамкорлик оммавий ахборот воситаларининг фуқаролик жамияти институтлари тизимидаги ўрнини янада кучайтиришга, фуқароларнинг сўз эркинлиги ҳамда танлаш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган конституция¬вий ҳуқуқларини янада тўлиқ рўёбга чиқаришда катта роль ўйнайди.Табрикда яна бир муҳим масала — бугунги кунда тез ўзгариб, мураккаблашиб бораётган замоннинг ўзи, тобора кучайиб бораётган турли таҳдид ва хатарлар оммавий ахборот воситалари зиммасига масъулиятли талабларни қўяётганига эътибор қаратилди. Ана шундай бир вазиятда мустақил онг ва фикрга эга бўлган шахсни тарбиялаш, шу жумладан, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг қалби ва онгида мафкуравий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, уларни турли таҳдидлар, ахборот хуружларидан асраш, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришда оммавий ахборот воситаларининг дахлдорлигини ошириш энг устувор вазифалардандир. Мухтасар қилиб айтганда, бугун мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, истиқболдаги вазифалар моҳиятини кенг жамоатчиликка тез ҳамда холис етказишда оммавий ахборот воситаларининг куч ва имкониятларига таянилаётгани, бу борада соҳа ходимларига барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётгани эътиборлидир. Зеро, фуқароларга зарур ахборотлар етказиш, шу орқали уларнинг ахборот олиш эркинликларини таъминлаш, пировардида миллий ахборот маконини янада ривожлантириш, шунингдек, халқаро майдонда ўз ўрни ҳамда нуфузига эга бўлиш бугунги куннинг энг муҳим талаби ва шартидир. Абдурашид ЖЎРАБОЕВ,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси.
Обсудить новость на Форуме
28 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |