12:47 22.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ходимларнинг 50 фоизи - БПТ аъзоси
Ангренда ҳам партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда. Ҳозирги кунда Ангрен шаҳар кенгашида 20 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, уларга 1150 нафар аъзо бирлашган. Ҳисобот-сайлов даврида партия аъзоларининг сонини яна 100 нафарга ошириш режалаштирилган. Ҳудуддаги намунавий бошланғич ташкилотлардан бири «Нуробод» шифохонасида фаолият юритади.
Мазкур шифохона «Нуробод» қўрғони, «Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси» ишчи-ходимлари ҳамда ён-атрофдаги қишлоқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатади. Бу ерда даволаниш ва тиббий кўрикдан ўтиш учун клиник лаборатория, флюрография ва рентгент хоналари, доривор ўсимликлар билан даволашга мўлжалланган фитобар фаолият кўрсатмоқда. Тиббиёт масканидаги 93 нафар ходимнинг 50 фоиздан кўпроғи O`zLiDeP аъзоси ҳисобланади.
— Инсонларнинг соғлиғини сақлашдек масъулиятли соҳада O`zLiDeP сафдошлари кўпайиб бораётгани бизга янада ишонч бағишлайди, — дейди «Нуробод» шифохонаси бош шифокори ва БПТ раиси Инобат Эгамбердиева.
Ўтган давр мобайнида ушбу БПТ фаоллари томонидан соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш бўйича маҳалла, мактаб ва коллежларда кўплаб давра суҳбатлари, турли учрашувлар ўтказилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад аҳолини, айниқса, аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва юрт келажаги бўлган баркамол авлодни вояга етказишга ҳисса қўшишдир.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |