23:30 13.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Хабарлар
Самарқанд вилояти O`zLiDeP «Аёллар қаноти»нинг «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари» лойиҳаси доирасида ўтказилган навбатдаги йиғилиши бу гал Каттақўрғон туманида бўлиб ўтди. Унда кичик бизнес, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аёлларни кенг жалб этиш ҳамда бу жараёнларда нодавлат ва нотижорат ташкилотлари иштирокини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Навоий вилояти Хатирчи туманида ташкил этилган давра суҳбати «Фермерлик фаолияти — тараққиёт манбаи» мавзусига бағишланди. Йиғилишда иштирокчилар фермерлик соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда чекка ҳудудларда иш ўринлари яратиш каби масалалар кўриб чиқилди. Хоразм вилояти «Аёллар қаноти» бўлимининг Хонқа шаҳарчасида бўлиб ўтган «Соғлом оила — мустаҳкам оила» лойиҳаси доирасидаги анжумани «Аёлнинг оила ва жамиятдаги ўрни» мавзусига бағишланди. Тадбирда замонавий аёл тимсоли ва тафаккури борасида сўз бораркан, баркамол авлодни миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашда унинг қанчалик маънавиятли экани муҳим аҳамият касб этиши қайта-қайта тилга олинди.
Обсудить новость на Форуме
28 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |