02:30 22.02.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ХУСУСИЙ МУЛК ДАХЛСИЗЛИГИ – МУҲОКАМАЛАР МАРКАЗИДА
Шу кунларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг парламентдаги Фракцияси ташаббуси билан республикамизнинг турли худудларида “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқлари кафолатлари” мавзусида илмий-амалий семинарлар ўтказилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ва Давлат мулки қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур тадбирлар “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этишда ўзига хос майдон вазифасини ўтамоқда. Айни вақтгача бу туркумдаги тадбирлар Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларида бўлиб ўтди.
Семинарларда қайд этилдики, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, мустақилликнинг илк кунлариданоқ мамлакат келажагини, давлат ва жамиятнинг сиёсий ва ижтимоий тизимини белгилашда, авваламбор, Конституцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда мулк ва мулкий муносабатлар ҳақидаги масала муҳим ўрин тутган. Мамлакатимиз Конституцияси ва қонунчилиги давлат, корпоратив ва хусусий мулкнинг мамлакат кўп укладли иқтисодиёти таркибидаги тенглигини эътироф этиб, хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлайди, бу эса мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий тузилмасини, жамиятимизнинг мазмун-моҳиятини белгилайди. Хусусий мулк институти ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси кўрсатганидек бозор муносабатлари қурилишининг пойдевори ҳисобланади.
Тадбирларда иштирок этган O’zLiDeP фракцияси аъзолари бугун мулк ва мулкий муносабатлар ҳақидаги масала Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотларни жадаллаштириш учун муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлашди. Янги ижтимоий-сиёсий тизимни барпо этиш, мамлакатнинг муайян узоқ муддатли мақсадига эришиш, яъни замонавий, ривожланган демократик давлатлар қаторидан жой олиш, ўз халқи учун муносиб турмуш шароитлари ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш учун бу принципиал масала алоҳида аҳамиятга эга.
Давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида ҳам хусусий мулк ҳуқуқи ва уни ҳимоя қилишни янада мустаҳкамлаш, ишончли кафолатлар тизимини яратиш зарурати ҳақидаги вазифа қўйилган. Яъни ҳар бир мулкдор қонуний йўл билан топган ёки яратган хусусий мулки дахлсизлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Жойларда жамоатчилик иштирокида қизғин муҳокама қилинаётган “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларини кафолатлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам ана шу мақсадларни рўёбга чиқаришни кўзда тутади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Ғулом Омонқуловнинг таъкидлашича, хусусий мулкни муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилишни қонунчилик асосида таъминлаш, унинг дахлсизлиги кафолатлари амалда рўёбга чиқиши учун шароитлар яратиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш қонун лойиҳасининг мақсади ва предметидир. Қонун лойиҳасининг асосий вазифаси эса хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилувчи қонунчилик талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлашдан иборат. Депутатнинг фикрига кўра, қонун кўзда тутаётган мақсадлар O’zLiDeP дастурий ғоялари ва Сайловолди дастуридаги вазифалар билан ҳамоҳангдир. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, O’zLiDeP фракцияси аъзолари мазкур қонуннинг қабул қилинишида фаол иштирок этмоқдалар.
Қонун лойиҳасида хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий кафолатлари белгиланганлиги муҳим аҳамиятга эга, яъни булар - дахлсизлик, хусусий мулк миқдори ва нархини чеклашга йўл қўймаслик, мулкдорлар тенг ҳуқуқлилиги, хусусий мулк ҳуқуқининг муддатсизлиги, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларнинг хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш жараёнига ноқонуний равишда аралашишига йўл қўймаслик ва ҳоказолардир.
Шунингдек, қонун лойиҳасида давлат хусусий мулкка доир ҳуқуқлар бузилганда уларни тиклаш ва суд томонидан ҳимоя қилинишини кафолатлаши белгиланган. Агар бошқа субъектлар ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли мулкдор ҳуқуқи бузилган ва унга зарар етказилган бўлса, ушбу зарар қонунчиликка мувофиқ унга зиён етказган субъект томонидан тўлиқ қопланиши зарур. Мазкур соҳада қонунчиликни бузишнинг ҳуқуқий оқибатлари, низоларни ҳал этиш ҳақидаги меъёрлар ҳам белгиланган.
Иштирокчиларнинг умумий фикрига кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мулкдор ҳуқуқини муҳофаза қилиш ва ҳимоялаш бўйича чора-тадбирлар тизимини мулк муносабатларини самарали меъёрий, шу жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш орқали яратишга хизмат қилади. Қонун меъёрларини амалга ошириш хусусий мулкнинг иқтисодиётда самарали фаолият юритиши учун қулай шароитлар яратади, тадбиркорлик ташаббусини рағбатлантиради, мулкдорнинг тадбиркорлик фаолиятини кафолатлайди, бу эса жамият ва давлатнинг янада равнақ топишига асос бўлади.
O’zLiDeP Матбуот хизмати раҳбари Шуҳрат Ориповнинг қайд этишича, жойларда ўтказилаётган семинарларда тадбиркорлар, фермерлар, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, илмий тадқиқотчилар ва бошқа аҳоли қатламлари вакиллари иштирок этишмоқда. Қатнашчилар томонидан хусусий мулк дахлсизлиги ва кафолатларини таъминлашга доир кўплаб таклиф-мулоҳазалар билдирилмоқда.
Ўтказилган тадбирларда ҳозиргача 1100 дан ортиқ иштирокчи қатнашди ва қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича 200 дан ортиқ таклифлар билдирилди. Мазкур туркумдаги семинарлар 2012 йилнинг 10 мартига қадар республикамизнинг барча худудларида ўтказилиши режалаштирилган.
Зулхумор Рўзиева,
O’zLiDeP Матбуот хизмати ходими
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |