19:00 18.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ХУСУСИЙ КОРХОНАДА ЯНГИ БПТ ИШ БОШЛАДИ

Фарғона шаҳридаги “Fergana Avtomat Rachet” хусусий корхонасида партия бошланғич ташкилоти иш бошлади. 

О‘zLiDeP УставиданБошланғич партия ташкилоти ташаббускор ва ишчан бўлиши, партиянинг тактик вазифаларига мувофиқ иш шакли ва услубларини тез ўзгартириш қобилиятига эга бўлиши ва аҳолининг долзарб, кундалик муаммоларини ҳал этишда амалий тадбирларни бажариш билан шуғулланиши керак.
Мазкур корхона электр энергияси ҳисоблагичларини тузатиш ва ўрнатиш хизматини кўрсатиш мақсадида 2011 йилда 3 ишчи билан фаолиятини бошлаган эди. Ҳозирги кунга келиб корхонада 11 нафар йигит-қиз доимий иш билан таъминланган. 

Унда ташкил этилган БПТга Фарғона шаҳар Савдо саноат палатаси “Ягона ойна” маркази раҳбари Инобат Маматхонова раис этиб сайланди.

И.Маматхонова 2006 йилдан буён О‘zLiDeP аъзоси, партиянинг шаҳар Кенгаши билан доимий равишда алоқада бўлиб келади. Ўзининг фаоллиги билан ҳурмат қозонган.

- Янги БПТ партиямизнинг мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жойлардаги мавжуд муаммоларни партия воситалари орқали мутасаддиларга етказиш каби масалаларда фаол бўлишга интилади, - дейди И.Маматхонова. 
О‘zLiDeP Фарғона вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме