19:30 17.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ХОТИРА ТУРНИРИ МАЪНАВИЙ ТАРБИЯГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
O‘zLiDeP фаоллари Боёвут туманининг “Тараққиёт” хўжалигидаги 69-мактаб-интернати спорт мажмуасида меҳнат фахрийси Раҳматилла Хатамов хотирасига бағишлаб стол тенниси бўйича хотира турнирини ўтказди. Мусобақа вилоятнинг турли туман ва шаҳарларидан келган 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган ёш спортсеварлар ўртасида ташкил этилди. - Юртимизда аждодлар хотирасига, инсон манфаатларига эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган, - дейди турнир ўтказилишида ҳозир бўлган O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева. - Президентимиз И.Каримовнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони мана шу эътиборнинг яна бир юксак намунаси бўлди. Раҳматилла Хатамов каби элим-юртим, деб халқи корига яраб яшаган инсонлар хотираси халқ ёдида мангу қолади. У ўзи туғилиб ўсган, яшаган масканнинг обод ва фаровон бўлишига муносиб ҳисса қўшган, умр деб аталмиш буюк неъматни қадрлаб, ҳар кунини хайрли ва савобли ишлар билан ўтказган ажойиб инсонлардан бири эди. O‘zLiDeP Боёвут туман Кенгаши раиси С.Қорабоева 9 май - Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган турнир унинг ёш иштирокчилари қалбида чуқур из қолдиришига умид билдирди. “Чунки бугунги турнир нафақат спорт беллашуви, балки унда қатнашган ёшларимизнинг бахтли ва беғубор болалигини яратиш йўлида жасорат ва матонат билан меҳнат қилган аждодлар хотирасига ҳурмат ҳамдир. Ишонаманки, бу каби тадбирлар ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади. O‘zLiDePнинг асосий мақсади ҳам шу”, - деди С.Қорабоева. Турнирнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган уруш ва меҳнат фахрийси Йўлдош ҳожи Ашуров эл-юрт фаровонлиги йўлида хизмат қилган инсонларни қадрлаш бугунги кунда ҳаёт завқини сураётган қарияларни бениҳоя қувонтираётганини эътироф этди. “Шундай инсонлар бўладики, уларнинг қилган ишлари, яхши фазилатлари кишилар хотирасида узоқ вақт яшайди. Р.Хатамов ҳам ёшларга ибрат бўлгулик шундай ҳамқишлоқларимиздан эди. Бугун хотира турнири ўтказилаётган мактаб-интернат ҳам шу инсоннинг саъй-ҳаракатлари билан барпо бўлган, ривожланган”, - деди Й.Ашуров. Юздан ортиқ иштирокчи қатнашган хотира турнири жуда шиддатли ва муросасиз курашларга бой бўлди. Турли ёш тоифаларида ғолиб топилган 12 нафар йигит-қизга турнир медаллари ва эсдалик совғалар топширилди. Бундан ташқари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Собиржон Назаров “Энг кучли техника устаси”, “Энг яхши шогирд”, “Энг кучли қўл устаси”, “Энг ёш иштирокчи” номинациялари бўйича ўзи таъсис этган эсдалик совринларини топширди.
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме