19:15 20.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ХОТИН-ҚИЗЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Бухоро тумани кўп тармоқли марказий поликникасида “Репродуктив саломатлик ва соғлом оилани шакллантириш” мавзуида тадбир ва хотин-қизлар тиббий кўриги ташкил этилди.
“Тадбиркор аёл” уюшмаси ва “Аёллар кенгаши” жамоат бирлашмаси вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда мутахассислар касалликларнинг олдини олиш, айрим хасталикларни даволаш бўйича йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берди.
- Тадбирда асосий эътибор Президентимизнинг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган устувор йўналишлар, вилоят ва маҳаллий кенгашлардаги депутатларнинг ҳудудий дастурлар ижроси жараёнидаги иштироки масалаларига қаратилди, - дейди O‘zLiDeP вилоят кенгаши раиси ўринбосари Дилбар Аҳмедова. – Учрашувда O‘zLiDeP дастурида ҳам партия инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашиши белгилангани қайд этилди.
Тадбирда қатнашган Бухоро тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулхумор Раззоқова партиянинг аёллар саломатлигини сақлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда туманда 45 та қишлоқ врачлик пункти бўлиб, улар замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган. Бу эса оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини таъминлаш, соғлом миллат генофондини асрашда ниҳоятда катта ёрдам бермоқда.
Онкология диспансери онколог-гинекологи Муқаддас Собирова тадбир давомида 103 нафар хотин-қиз врач кўригидан ўтказилиб, уларга тавсия ва маслаҳатлар берилганини таъкидлади.
“Бундай профилактика ишлари турли касалликларнинг олдини олишда жуда муҳимдир. Шунинг учун биз партиянинг бу йўналишдаги ишларига ҳар томонлама кўмак бериш ва қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, - деди М.Собирова. O‘zLiDeP Бухоро вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме