11:45 29.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ХОТИН-ҚИЗЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

 O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Бухоро тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган тадбир ўтказилиб, 100 нафар аёлнинг бепул тиббий кўриги ташкил этилди.  Келажак авлоднинг ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлиб улғайиши учун, энг аввало, оилада яхши шароит яратилиши керак. Соғлом оила эса жамиятнинг мустаҳкам таянчи ҳисобланади. - Шу сабаб ҳам юртимизда она ва бола саломатлиги ҳимояси давлат сиёсати даражасига кўтарилган, - деди тадбирда сўзга чиққан партия  вилоят кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Дилбар Аҳмедова. – “Обод турмуш йили” муносабати билан ҳамда партия дастури ва сайловолди платформасида белгиланган асосий мақсад ва вазифалар, жумладан, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини  таъминлаш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги роли ва мақомини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш ва зарарли иллатлар тарқалиши ҳамда аёллардаги ўсма касалликларининг, шунингдек,  никоҳ ёшига етмаган  қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олишга кўмаклашиш юзасидан тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Д.Аҳмедова мустақиллик йилларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизими тубдан ислоҳ қилингани, оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг миллий модели яратилгани жаҳон ҳамжамияти томонидан намуна сифатида эътироф этилгани, умуммиллий ҳаракатга айланган “Соғлом она-соғлом бола” дастури ҳаётга изчил татбиқ қилинаётгани, буларнинг барча  давлатимиз раҳбари Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсат натижаси эканини таъкидлади. O‘zLiDeP Бухоро тумани кенгаши раиси Ўлмас Раҳматов эса ташкил этилган бепул тиббий кўрик туманда яшовчи хотин-қизлар саломатлигига қаратилган яна бир эътибор эканини қўшимча қилди. Тадбир давомида бепул тиббий кўрикдан ўтказилган хотин-қизларнинг аксарияти соғлом, деб топилди. Айрим касалликлар аниқланган аёлларга эса малакали шифокорлар томонидан тегишли тавсиялар ва маслаҳатлар берилди. 
O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме