23:15 17.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА
O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказди.
Унда “Обод турмуш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган партиявий вазифалар доирасида маҳаллаларда яшовчи аёлларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш билан боғлиқ амалий ҳаракатларни янада кучайтириш, оилавий бизнесни ривожлантириш ва шу орқали маҳаллани тадбиркорлик марказига айлантириш каби мавзулар муҳокама этилди.
- Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида хусусий мулкни ҳимоя қилиш, мулкдорлар сафини кенгайтириш, қишлоқда фермерлик ҳаракатини етакчи кучга айлантириш, иқтисодиётни янада либераллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тараққий эттиришга йўналтирилган юзлаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди, - дейди Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгаши депутати, O‘zLiDeP аъзоси Гулшан Бобоқулова. – Партиямиз бу жараёнга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, хотин-қизларни кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик, ҳунармандлик, касаначилик фаолиятига кенг жалб қилиш борасида катта ишларни амалга оширмоқда.
O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши “Аёлар қаноти” раҳбари Шалола Шокированинг сўзларига кўра, ўтган йили “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида 250 нафар хотин-қизга 1 миллиард сўм миқдорида кредит берилган. Натижада 600 га яқин иш ўрни яратилган.
“Вилоятимизда лойиҳанинг Кармана, Томди, Конимех, Хатирчи туманлари босқичлари ўтказилди. Унда қатнашган хотин-қизларнинг 10 нафарига тадбиркорликни бошлаш учун кредит ажратилди. Яна олти киши бизнес режалари асосида кредит олиш арафасида. Умуман, биринчи ярим йилликда вилоятимиз бўйича тижорат банклари томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 11 миллиард сўмлик кредит ажратилди. Натижада 6800 нафар хотин-қиз учун янги иш ўрни яратилди”, - деди Ш.Шокирова.
Унинг айтишича, лойиҳа доирасида хотин-қизларни партия сафига жалб қилиб, истиқболли кадрлар захирасини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давра суҳбатида чекка ҳудудларда бошланғич партия ташкилотлари сонини кўпайтириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маиший турмуш тарзини янада яхшилаш, қишлоқ аёлларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим вазифа экани эътироф этилди.
Қизғин баҳс-мунозарага бой тарзда ўтказилган давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган батафсил жавоб олди. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
O‘zLiDeP Навоий вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме