18:30 28.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ХОТИН-ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИГА ЭЪТИБОР

O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” Хатирчи туманида “Соғлом оила маънавияти шаклланишида аёлнинг тутган ўрни” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Тадбир чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи ёшлар ва уйда бола тарбияси билан машғул ёки вақтинча ишсиз хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, терроризм, диний экстремизм, одам савдоси каби иллатларнинг олдини олиш, хотин-қизларни спортга жалб қилиш орқали соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди. 

Давра суҳбати давомида оилани мустаҳкамлаш, ёш оилалар ҳақида ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, соғлом ва мустаҳкам оила барпо этиш, хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувига фаол иштирокини таъминлаш каби мавзуларда сўз юритилди. 

Тадбирда сўзга чиққан И.Лочинов номидаги қишлоқ врачлик пункти мудири О.Қаюмовнинг таъкидлашича, юртимизда хотин-қизлар, она ва бола саломатлигига юксак эътибор берилаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Хусусан, сўнгги йилларда қарийб олти миллион аёл йиллик тиббий кўрикдан, 250 минг ҳомиладор аёл скрининг текширувидан ўтказилгани бунинг ёрқин мисолидир. 

“Қишлоқ жойларда яшовчи 243 мингдан ортиқ ҳомиладор аёл поливитаминлар билан бепул таъминланиб, болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш даражаси қарийб 100 фоизни ташкил этганини алоҳида айтиб ўтиш лозим. Аҳоли, хусусан, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишда юртимизда олиб борилаётган амалий ишлар ЮНИСЕФ томонидан юксак баҳоланяпти”, - деди О.Қаюмов.

Қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтган давра суҳбатининг 12 нафар иштирокчиси партияга кириш истагини билдирди. Уларнинг 9 нафари хотин-қизлардир.
O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши“Аёллар қаноти”

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме