00:32 22.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ХОТИН-ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан амалга ошириб келинаётган “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, хотин-қизларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг оиладаги ва жамият ҳаётидаги ролини ошириш, соғлом оила қуриш маданиятини шакллантириш масалаларига катта эьтибор қаратмоқда.
Жорий йилда ушбу лойиҳа доирасида 20 дан ортиқ туркум тадбир ва давра суҳбати ўтказилди. Жумладан, Узун, Сариосиё ва Денов туманларида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Мастопатия қандай касаллик?” мавзуида тадбирлар ташкил этилди. Тадбирлар давомида Узун, Сариосиё ва Денов туманларида 130 нафардан зиёд хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
- Тадбирларда партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда хотин-кизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, маънан ва жисмонан соғлом авлодни шакллантириш ҳамда миллат генофондини асраш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам олиб борилди, - дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири М.Жўраева. – Қолаверса, тиббий кўриклар чоғида соҳа мутахассислари хотин-қизлар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб берди.
- Текширувлар натижасида менда мастопатия касаллигининг бошланиш даври аниқланди, - дейди деновлик Шаҳноза Бобожонова. – Мутахассислар даволанишим бўйича маслаҳатлар берди. Бундай тадбирларнинг ташкил этилиши хотин-қизларга бўлган эьтибор деб биламан. Ташкилотчиларга, айниқса, O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”га ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Онкология диспансери врачи Оллоёр Нормўминовнинг сўзларига кўра, кўриклар давомида 20 нафарга яқин хотин-қизда мастопатия касаллиги ва унинг бошланғич белгилари аниқланган. Натижада бу беморлар ўз вақтида тиббий ёрдам олиш имкониятига эга бўлган. O‘zLiDeP ташкил этган кўрикнинг амалий аҳамияти ҳам шунда.
О.Нормўминов кўриклар давомида айрим аёлларда шамоллаш ва гинекологик касалликлар ҳам аниқлангани, уларга даволаниш учун кўрсатма ва тавсиялар берилганини билдирди.
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме