03:45 27.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ХОТИН-ҚИЗЛАР МАВҚЕИНИ ЯНАДА ОШИРИШ – УСТУВОР ВАЗИФАЛАРДАН БИРИ


Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!



Феруза БОБОМУРОДОВА,
O‘zLiDeP Бухоро вилоят КенгашиАёлларнинг сиёсий фаоллигини,
жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири

Мустақиллик юртимизга тинчлик, хонадонимизга осойишталик, кўзимизга қувонч, қалбимизга ғурур бахш этади. 

Бу қутлуғ кунга эришишнинг ўзи бўлгани йўқ. Халқимиз Президентимиз раҳнамолигида ўзи танлаган йўлдан оғишмасдан, турли синов ва қийинчиликларга қарамай, ўзининг мустаҳкам иродаси, қатъияти ва матонати, истиқлол ғояларига садоқатини намоён этиб, жаҳон майдонида муносиб ҳурмат–эътибор қозонгани алоҳида аҳамиятга моликдир. 

Истиқлол йилларида юқори ўсиш суръатларига эришилгани, жамиятимизнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва маърифий негизлари мустаҳкамлангани ҳаётнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар, мамлакатни модернизация қилиш йўлидаги дадил қадамларда ўз ифодасини топмоқда ва дунё жамоатчилиги, нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилмоқда. 

 Бугун хотин-қизлар иқтисодий-ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзларининг мустаҳкам ўрнига, таъкидлаш керакки, қонун ҳужжатлари билан кафолатланган имтиёзларга, халқаро умумэътироф этилган тамойилларга тўлақонли мувофиқ келадиган мавқега эга. Бу эътибор натижаси Ўзбекистон эришаётган юксак марраларда яққол намоён бўлаётир. 

“Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори айни шу ҳаёт ҳақиқатини ифодалайди ва ҳар биримизнинг қалбимизда ғурур туйғусини уйғотади. Бу эса мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш жараёни ҳеч қачон ортга қайтмайдиган, қатъий ва изчил тус олгани, одамларимизнинг онги ва тафаккури ўзгариб, сиёсий ва фуқаролик фаоллиги ошаётгани, жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида рўй бераётган ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси кучайиб, эртанги кунга ишончи тобора ортиб бораётганидан далолат беради. 

Йигирма икки  йиллик мустақил тараққиёт мобайнида хотин-қизларни эъзозлаш, асраб-авайлаш, уларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини юксалтириш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида олиб борилаётган эзгу ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир. Мамлакатимизнинг ҳар бир дадил одимида, эришилаётган ютуқларида хотин-қизларнинг фаол иштирок этаётгани ана шу эъзоз ва ғамхўрлик самараси, албатта. Зеро, улар тадбиркор, малакали шифокор, ташаббускор ўқитувчи, хуллас, ҳар бир соҳанинг фидоий вакиласи сифатида ўз бурчларини сидқидилдан бажариб келмоқда.

“Аввало оналаримиз, опа-сингилларимиз, умр йўлдошимиз, қизларимизнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини янада ошириш, иззат-икромини жойига қўйиш, уларнинг оғирини енгил қилиш -давлатимизнинг, ҳукуматимизнинг, жойлардаги ҳокимликларнинг, кенг жамоатчиликнинг асосий вазифаси бўлмоғи лозим”. 

Бу даъват Президентимиз томонидан мустақилликнинг дастлабки кунларида янграган эди. Ана шу ҳаётбахш ғоя ислоҳотларнинг устувор йўналишига  айлангани натижасида бугунги ўзбек аёли илм-фан, тиббиёт, ишлаб чиқариш, ҳатто қишлоқ хўжалигида, барча соҳаларда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда. 

O‘zLiDeP сафида аёллар сонининг тобора кўпайиб бораётгани, ўз навбатида, жамият ҳаётида ҳам уларнинг ўрни ва фаоллиги юксалиб бораётганидан  далолатдир. Айтиш керакки, хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кучайтириш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, оналик ва болаликни ҳимоялаш, репродуктив  саломатликни яхшилаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. 

Бугунги сиёсий ислоҳотлар жараёнида партияларнинг давлат ва жамият қурилиши тизимидаги роли ва аҳамиятини тубдан ошириш вазифаси долзарб аҳамият касб этаётганини ҳисобга олсак, партиянинг “Аёллар қаноти” олдида ҳам муҳим вазифалар турибди. Жумладан, тадбиркор ва фермер аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, улар сонини кўпайтириш ва ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий фаоллигини, ҳуқуқий, сиёсий, тиббий маданиятини янада ошириш ана шундай вазифалар қаторига киради. 

Таъкидламоқчиманки, партия кўпгина ижтимоий муаммолар, биринчи навбатда, хотин-қизлар манфаатларига дахлдор, деб ҳисоблайди. Партия “Аёллар қаноти”нинг келгуси даврдаги фаолиятининг алоҳида устувор йўналишларидан бири хотин-қизларнинг турмушда, жамият, давлат бошқарувида тутган ўрнини, фаоллигини ошириш, иш билан бандлик, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилашга, аёлларни кичик бизнес ва тадбиркорликка жалб этиш, тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиб, уларни ечиш борасида тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдир.  

Ўзбекистон аёлларининг партия фаолиятидаги иштироки кўзланган мақсадларни амалга оширишда зарурий босқич ҳисобланади. Партия ишида хотин-қизлар ролини кучайтириш, улар орасидан янги сиёсий етакчиларни танлаб олиш ва тарбиялаб вояга етказиш бундан буён ҳам энг муҳим йўналишларимиздан бири бўлиб қолаверади.     

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме