16:15 08.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛИГИ – ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Кегейли туманида O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Савдо-саноат палатаси Кегейли туман бўлими, туман Фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда “Хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва ҳимоясини янада мустаҳкамлаш - устувор вазифа” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.  
Тадбир иқтисодиётимизда хусусий мулкка кенг йўл очиб бериш, кичик бизнес ва тадбиркорликни, фермерликни ривожлантириш учун қулай шароит ва имтиёзлар яратишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди. 
Учрашувда мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соҳада юзага келаётган айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича янги чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда партиянинг мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда хотин-қизлар фаоллигини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. 
- Турли соҳаларда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини оширишда бу каби тадбирларнинг аҳамияти катта, - дейди O‘zLiDeP Кегейли туман Кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари А.Қайипбекова. - Айниқса, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқаришда, партия мақсад ва вазифаларини кенг оммага тарғиб этишда аёллар фаоллигини юксалтириш долзарб вазифалардан биридир. 
Давра суҳбати давомида фермер ва тадбиркор аёллар сонини ошириш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, касбий саводхонлигини ўстириш масалалари тўғрисида долзарб фикр-мулоҳазалар билдирилди.                                
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши                                                  Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме