17:15 09.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛИГИ - БОШ МАСАЛА

O‘zLiDeP Сирдарё  вилоят Кенгаши “Соғлом бола йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни амалга ошириш мақсадида Янгиер  тиббиёт коллежида “Соғлом бола – аввало соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир” мавзуида  амалий мулоқот ўтказди.
Учрашув хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини ошириш, ижтимоий фаоллигини кучайтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний соғлом ва маънавий етук авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилди. 
Амалий мулоқот давомида O‘zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифалар борасида ҳам сўз юритилди.
- Партиянинг омма билан ҳамкорлигини кенгайтириш, партия ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришда ёшлар етакчи ўрин тутади, - деди тадбир иштирокчиси, Қонунчилик палатаси  депутати Б.Бегжонов. - Шунинг учун уларга суянган, уларни қўллаб-қувватлаган ҳолда ишлашга ҳаракат қиляпмиз. 
O‘zLiDeP вилоят кенгаши аппарати раҳбари Ш.Бозорбоева эса “Соғлом бола йили”да соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб, партиянинг бу жараёнга қўшаётган ҳиссаси ҳақида батафсил маълумот берди. 
“Инсон саломатлиги, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашиш O‘zLiDeP дастурий режаларидаги муҳим вазифалардан биридир. Шулардан келиб чиқиб фаолиятимизга янгича талаблар асосида ёндашишга, маслакдошларимизнинг билим ва малакаларини оширишга ҳаракат қиляпмиз”, - деди Ш.Бозорбоева. 
Амалий мулоқотда сўзга чиққанлар “Соғлом бола йили” Давлат дастури ҳамда O‘zLiDeP дастурий вазифалари асосида жойларда ўтказилаётган тадбирлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, тадбирда ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёнида ёшлар ва хотин-қизларнинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш, касбий, маънавий ҳамда интеллектуал ўсишига кўмаклашиш борасидаги таклифлар ҳам ўртага ташланди. 
O‘zLiDeP Сирдарё  вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме