16:45 12.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ХОНҚАДА ПАРТИЯВИЙ ЛОЙИҲАЛАР ТАҚДИМОТИ

Юртбошимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгиланган устувор йўналиш ва вазифалар ижросини таъминлаш, ҳудудларда аграр соҳага ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг тадбиркорлик ва фермерлик соҳасидаги амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш бугунги кунда O‘zLiDeP олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

Хонқа қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Кичик бизнес ва тадбиркорлик ривожи соғлом ва обод турмушнинг муҳим шартидир” форуми доирасида бўлиб ўтган “Лойиҳаларимиз ёшларга, тадбиркорларга ва ҳар бир оилага” лойиҳалар тақдимотида шу ҳақда гапирилди.  

Унда сўзга чиққан O‘zLiDeP Хонқа туман Кенгаши аппарати раҳбари Н.Раҳмонов бугунги кунда партиянинг “Аёллар” ва “Ёшлар” қанотлари, бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлимлари олдида электорат билан мулоқотни янада фаоллаштириш ва фикрларини янада чуқурроқ ўрганиш вазифаси турганини эътироф этди. 

Унинг сўзларига кўра, бўлиб ўтган тадбирда ўз бизнесини йўлга қўйиш ниятида юрган ёшларни, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилди. Иштирокчиларга бизнес режа тузиш, унинг аҳамияти, банклардан кредит олиш тартиби ва қонуний асослари хусусида кенг маълумотлар берилди. 

Учрашувда сўзга чиққан Хонқа туман Фермерлари кенгаши масъул ходими Р.Маҳмудов O‘zLiDeP лойиҳалари  ҳар бир ёш фуқаро, тадбиркор ва оилалар манфаатларига қаратилгани билан янада муҳим аҳамият касб этишини билдирди. 

“Манфаатдор аҳоли қатламлари булар, аввало, аёллар, ёшлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, яъни мамлакат аҳолисининг юқори билимли, меҳнатга лаёқатли қисмидир. Вилоятнинг чекка ҳудудларида ана шу қатлам вакиллари учун ўтказилаётган тадбирлар аҳоли фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда”, - деди Р.Маҳмудов. 

Тадбир қатнашчилари таъкидлаганидек, O‘zLiDeP Соғлом бола йилида ўз зиммасига тушган масъулиятни чуқур ҳис этиб, лойиҳаларни амалга ошириш орқали мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишга интилмоқда. 

Учрашувда банк ва солиқ соҳаси мутахассислари юртимизда банк-молия ва солиқ соҳасидаги ўзгаришлар, кредит олиш ва солиқ имтиёзлари тўғрисида йиғилганларга батафсил тушунчалар берди. 

Тақдимот давомида иштирокчилар ҳамкорликдаги чора-тадбирлар, лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари ва молиявий манбаларига оид зарур маълумотларга эга бўлди.   
O‘zLiDeP Хоразм вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме