18:01 08.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ХАЛҚИМИЗ ШИЖОАТИ ИСТИҚЛОЛИМИЗНИ АСРАЙДИ

 Мамлакатимизнинг 22 йил давомида босиб ўтган йўлини таҳлил қилар эканмиз, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ислоҳотларнинг нақадар салмоқли эканини кўрамиз ва бу ютуқлар тарихан қисқа давр ичида қўлга киритилганига кишининг ишонгиси келмайди.Иқтисодиётнинг барча тармоқларида эришилаётган муваффақиятлар истиқлолнинг илк кунларидаёқ танлаган тараққиёт йўлимиз қанчалик тўғри бўлганини кўрсатиб турибди. Жорий йилда деҳқонларимиз ғалладан 7.6 миллион тонналик хирмон кўтаргани сўзларимизнинг ёрқин исботидир. Таълим, соғлиқни сақлаш, спорт каби ижтимоий соҳалар ўз тараққиётининг юқори чўққисига чиқиб бормоқда. Баркамол авлод тарбиясига берилаётган эътиборнинг самараси ҳақида ҳам ҳар қанча гапирса арзийди. Яқинда ўзбекистонлик ўқувчилар 77 давлатдан 300га яқин қатнашчи иштирок этган Кимё фанлари халқаро олимпиадасида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритгани ҳам юртимизда таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг амалдаги инъикоси, дейиш мумкин. Бу каби ютуқ ва муваффақиятларимизнинг давомийлигини таъминлаш мустақиллигимизни асраб-авайлаш орқалигина амалга ошади. Зеро, бугун дунёдаги сиёсий вазият шуни тақозо этмоқда. Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги арафасида биз халқимиз руҳиятида ўз заҳматли меҳнати натижасида эришилган улкан ютуқларни асрашга, истиқлол ғояларини ҳар қандай салбий таъсирлардан ҳимоя қилишга бўлган қатъий шижоатни кўрмоқдамиз.  Акбар ЁқубовO‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридагиСиёсий таълим маркази раҳбари

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме