21:45 11.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ХАЛҚИМИЗ САЛОМАТЛИГИ МУҲОФАЗАСИ ЙЎЛИДА
O‘zLiDeР Сирдарё вилоят Кенгаши “Соғлом бола - соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир” мавзуида давра суҳбати ўтказди.
Унда Соғлом бола йилида партия олдида турган ва O‘zLiDeР Дастурида белгиланган вазифаларни изчил бажариш ва ҳамкор ташкилотлар билан келгусида амалга ошириладиган ишларни белгилаш масалалари муҳокама этилди.
Тадбирда Президентимизнинг Конституция қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузасида халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва самарасини ошириш, профилактика ишларини кучайтириш бўйича белгилаб берилган вазифалар юзасидан атрофлича фикр юритилди.
– Соғлом бола, аввало, соғлом ва аҳил оилада ўсиши керак, деган мезонга амал қилиш зарур, – деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeР Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари М.Акрамова. – Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, одамийлик, меҳр-оқибат, ўз Ватанига, халқига садоқатли бўлиш каби олижаноб фазилатлар айнан оила муҳитида шаклланади. Соғлом оилани барпо этиш, соғлом она ва болани тарбиялаш партиянинг устувор вазифалари сирасига киради.
М.Акрамова ўтказилаётган “Соғлом оила - мустаҳкам оила” партиявий лойиҳанинг асосий мақсади ҳам аёлларнинг оила ва жамиятдаги роли ва мақомини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини таъминлаш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб қилиш, чекка ҳудудларда яшаётган ёш қизларни спорт билан шуғулланишга кенгроқ жалб этиш, хотин-қизлар ўртасида зарарли иллатлар тарқалишининг олдини олиш юзасидан тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларининг олдини олиш эканини таъкидлади.
O‘zLiDeР Сирдарё вилоят Кенгаши аппарати раҳбари Ш.Бозорбоев эса ушбу лойиҳа доирасида минглаб хотин-қизлар текин тиббий кўрикдан ўтиш имкониятига эга бўлаётганини алоҳида қайд этди.
“Минглаб хотин-қизларнинг тиббий саводхонлиги оширилиши билан бирга чекка ҳудудларда яшаётган ёш қизлар спорт билан шуғулланишга жалб этилди. Кўплаб никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, зарарли иллатлар тарқалишининг олди олинди”, – деди Ш.Бозорбоев.
Учрашувда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни ўз интилишлари ва ташаббусларида қўллаб-қувватлаш, ишбилармон аёллар сафини кенгайтириш каби масалаларда ҳам сўз юритилди.
O‘zLiDeР Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме