18:00 09.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Гулайша Олломбергенова, Қорақалпоғистон Республикаси Қораузак иқтисодиёт ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи талабаси
Танловга ўзимнинг замонавий хотин-қизлар кўйлакларини тикиш бўйича тайёрлаган кўргазма ва бизнес режам билан қатнашдим. Бизнес режамда асосан кун талаблари даражасида миллий матолардан тикилган замонавий кўйлаклар коллекцияси кўрсатилган. Бунда менинг биринчи мақсадим ички бозорда хотин-қизлар кўйлакларининг сифати ва нархини мақбуллаштириш, миллий матоларимиз асосида замонавий харидоргир кийимлар яратишдан иборат.Ишларим ҳакамлар ҳайъати томонидан 3-ўринга лойиқ, деб топилди. Келажакда иш режамни амалда қўллаш ва тадбиркорликда катта муваффақиятларга эришиш орзуси бор.
Обсудить новость на Форуме