00:30 21.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Глобализация кўламининг тобора кенгаяётгани, вазиятнинг шиддат билан ўзгараётгани
Глобализация кўламининг тобора кенгаяётгани, вазиятнинг шиддат билан ўзгараётгани, дунёда кескинлик, қарама-қаршилик ва рақобатнинг ўсиб бораётгани, терроризм ва экстремизм балоси, афсуски, Марказий Осиё минтақасига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. O’zLiDeP Сайловолди дастурида аниқ белгиланганидек, партиямиз мамлакатимиз раҳбарининг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Партия экспертлари фикрича, 2014 йилдан кейин Афғонистондан тинчликпарвар қўшинлар олиб чиқилиши туфайли минтақадаги мавжуд вазият ёмонлашув сари кетаётир. O’zLiDeP фракцияси узоқни кўзлаган режаларга эга турли сиёсий ва мафкуравий кучлар ҳозирнинг ўзидаёқ борган сари фаоллашаётганига алоҳида эътибор қаратмоқда. Шунинг учун O’zLiDeP ISAF (Хавфсизликка кўмаклашувчи халқаро кучлар) қўшинларининг ушбу мамлакатдан чиқиб кетиши Афғонистонда фуқаролар урушига олиб келмаслиги, энг асосийси, Марказий Осиё минтақасидаги кескинликни кучайтиришга сабаб бўлмаслиги тарафдоридир. Шу муносабат билан O’zLiDeP алоҳида қайд этадики, давлатимиз раҳбарининг Россияга ташрифи давомида самарали музокаралар ва фикрлар алмашуви бўлиб ўтди. Бу учрашувлар икки томонлама ҳамкорлик ҳолатини, унинг истиқболлари, реал имкониятлари ҳамда тез ўзгарувчан вазият шароитида минтақадаги реал аҳволни танқидий баҳолаш имконини берди. O’zLiDeP фракцияси Тошкент ва Москванинг мамлакатлар олдида турган муаммолар ечими бўйича фикри ва ёндашуви кўриб чиқилган ҳамда муҳокама этилган масалаларнинг мутлақ аксарияти бўйича мос келгани жуда муҳим, деб ҳисоблайди. Умуман, O’zLiDeP Россиянинг Марказий Осиёдаги иштирокини минтақа ва унинг ташқарисида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, экстремизм ва радикализм тарқалиши олдини олишдаги муҳим омил сифатида кўради.
Обсудить новость на Форуме