01:15 11.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
«Газарак»лик саховатпеша
Бу йил сурхондарёлик Носирхон ота Тўрақуловнинг фермер сифатида иш бошлаганига 17 йил тўлади. Сариосиё тумани, «Ўзбекистон» қишлоқ фуқаролар йиғинидаги «Газарак» маҳалласида истиқомат қилувчи 77 ёшли отахоннинг номи бугун бутун мамлакатга маълум. Бу унинг меҳнатига муносиб баҳо ҳамдир. Жорий йилда эса отахон етакчилик қилаётган «Боғи-бўстон» фермер хўжалиги «Ташаббус-2011» кўрик-танловининг республика босқичида «Энг яхши фермер» номинацияси бўйича ғолиб, деб топилди.
Мамлакатимизнинг қалдирғоч фермер хўжаликларидан бири — «Боғи-бўстон» тасарруфида айни пайтда 35,6 гектар ер майдони бўлиб, унинг 24 гектари боғдорчиликка ихтисослаштирилган. Ўтган йили хўжалик ғалланинг ўзидан 135 тонна ҳосил олди. 2010 йилда маҳсулот сотишдан тушган сармоя 204,1 млн. сўмни, соф даромад эса 158,4 миллион сўмни ташкил этди.
Маҳалланинг қай аъзоси билан суҳбатлашманг, гап аввало Носир бобонинг саховатпешалигига бориб тақалади. Бу — ҳақиқат. Чунки кейинги йилларда 31 та кам таъминланган оилага ҳомийлик ёрдами кўрсатган отахон тумандаги қарийб 500 га яқин фермерлар ичида хайрли ва савоб ишлари билан ном чиқарган.
— Бизнинг даромадимизда маҳалла аҳлининг, қавм-у қариндошларнинг ҳам ризқи бор, — дейди Носир ота. — Болалигим айни уруш даврига тўғри келгани, ўша пайтларда егулик масаласи жуда оғир бўлганидан қўни-қўшнилар топган-тутганларини бир-бирларига улашардилар. Маҳалладаги бугунги меҳр-мурувват, ўзаро ёрдам туйғулари мен учун жуда азиз. Юртбошимиз томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланаётгани тинчлигимиз учун жон фидо қилганларнинг пок руҳига эҳтиром ва, албатта, бугунги кунга шукроналик нишонаси ҳамдир. Носир ота Тўрақулов ҳақидаги фикрларимизни жамлар эканмиз, унинг ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, янги техника ва технологияларни жорий қилиш орқали қўшимча иш ўринлари яратиш йўлидаги режалари, айниқса, маҳаллага кўприк қуриш, лалми ерда яна 20 гектарлик боғ яратиш ҳақидаги ниятларини ўйлаб, фермерлар қишлоқларимиздаги энг ташаббускор, етакчи куч эканига яна бир карра ишонч ҳосил қилдик.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |