23:16 20.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ГАРОВ РЕЕСТРИ КАФОЛАТЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ МЕХАНИЗМИНИ КУЧАЙТИРАДИ

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Тадбиркорлар мулоқот форуми лойиҳаси” доирасида “Гаров реестри тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказди. Дастлаб тадбир иштирокчилари қонун лойиҳаси билан батафсил таништирилди. Унинг ўзига хос жиҳатлари ва афзалликлари, мазкур қонунга бўлган эҳтиёж ҳақида маълумот берилди.  – Президентимизнинг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида илғор халқаро стандартларга жавоб берадиган, банк ва бошқа молия хизматлари сифатини ошириш, молия институтлари ўртасидаги рақобатни кучайтириш, ушбу соҳада бозор инфратузилмасини кенгайтириш ҳамда гаров реестрининг ягона базасини яратишга қаратилган “Гаров реестри тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш вазифаси кўзда тутилган, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Турсунов. – Айни пайтда биз бу лойиҳани кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиш, улардан тегишли таклиф ва тавсиялар олиш жараёнида турибмиз.  Марказий банк вилоят бош бошқармаси кредит бўлими бошлиғи Бекзод Мўминов ўз чиқишида мазкур қонуннинг қабул қилиниши гаров реестрини юритиш, сақлаш ва ундан фойдаланишнинг ҳуқуқини асосларини яратибгина қолмай, кредит берувчилар манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириши ҳамда мамлакатимиз банк-молия тизими рейтингини оширишини таъкидлади.  “Бу қонун таъминотлар бўйича ахборотни қайд этиш, сақлаш ва алмашиш, шунингдек, улар бўйича ягона ахборот базасини яратишга оид муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Шу билан бирга, унда маълумотлар ягона базаси шаклида гаров таъминоти бўйича реестрни ташкил этиш, реестр эгасини, шунингдек, реестрда рўйхатга олинадиган таъминот турларини аниқлаш, активлар эгалари ҳамда кредит олувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қонуний мустаҳкамлаш кўзда тутилмоқда”, – деди Б.Мўминов.      Семинарда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятни ривожлантириш Концепциясига мувофиқ тайёрланган “Гаров реестри тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар билдирилди.  Тадбирда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, фермерлар ва тадбиркорлар иштирок этди.   O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Матбуот хизмати  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме