18:00 09.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Гўзал Иброҳимова O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими мудири
Мустақиллик йилларида маҳалланинг ҳуқуқ ва ваколатлари кенгайтирилиб, улар бугун ўзини ўз бошқариш идораси сифатида кенг кўламли фаолият юритиб келмоқда. “Маҳалла” тушунчаси Конституцияга киритилиб, унинг жамият бошқарувидаги ўрни ва мақоми қатъий белгилаб қўйилди.Юртбошимизнинг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини маҳалла бошқарувига қаратилган юксак эътибор, дея баҳолаш ўринли. Тизимда фаолият юритаётган ходимлар ишига юқори эътироф, муносиб рағбат ҳамдир. Бу эса, ўз навбатида, соҳа тараққиёти ва жамият ривожида муҳим аҳамият касб этиши табиий.Ушбу фармон “Мустаҳкам оила йили”да маҳалла институтининг янада ривожланиши, жамиятда маҳалла роли ва мавқеининг тобора ортиб бораётганидан далолатдир. Юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида ёш авлодимизни онгу-тафаккурини замонга мос тарзда шакллантириш масаласи маҳалла институтига катта масъулият юклади, хусусан, бу борада маҳалла маслаҳатчиларининг ўрни беқиёсдир. Президентимиз фармонида кўрсатилганидек, маҳалладаги диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг ҳам меҳнатини рағбатлантириш назарда тутилаётгани улар зиммасидаги масъулият янада оширилиши лозимлигини англатади. Аслида ҳам шундай, O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ўтказилаётган қатор лойиҳаларда маҳалла билан ҳамкорликни янада кучайтириб, уни хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш назарда тутилган. Хулоса шуки, ушбу йўналишдаги ишларни янада жонлантириш ва жадаллаштиришни айни замоннинг ўзи тақазо этмоқда.
Обсудить новость на Форуме