14:01 08.07.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Фракция янги қонун лойиҳалари муҳокамасига киришди

Фракция янги қонун лойиҳалари муҳокамасига киришди

Парламент қуйи палатасида «Рақобат тўғрисида» ва «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишга тайёрлана бошланди.


Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳамда сиёсий партиялар фракцияларида Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да илгари сурилган таклифлар ва устувор вазифалар асосида янги қонун лойиҳаларини тайёрлаш юзасидан тизимли иш амалга оширилмоқда. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар томонидан парламентга киритилаётган қонун лойиҳалари қўмиталарда назарий-техник жиҳатдан такомиллаштирилаётган бўлса, фракцияларда ҳар бир сиёсий партия ўз электорати манфаатини ана шу қонун лойиҳаларида акс эттиришга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, биринчи ўқишда маъқулланган «Тугатишга доир иш юритишнинг айрим тартиб-қоидаларини ўтказиш муддатларини тезлаштиришга йўналтирилган «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси хусусида ҳам ана шундай фикр билдириш мумкин. O`zLiDeP фракцияси аъзоларининг таъкидлашларича, айни пайтда партия электорати учун ниҳоятда муҳим саналаётган «Рақобат тўғрисида» ва «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун лойиҳалари ҳам қизғин муҳокама жараёнидан ўтмоқда. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме