15:45 15.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Фракция Концепция талабларига қатъий амал қилмоқда
O`zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишидаПрезидентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 18 июлдаги «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Маълумки, тадбиркорликка кенг эркинлик беришни назарда тутувчи ушбу фармонда жорий йилнинг 1 августидан бошлаб тадбиркорларучун шарт-шароитларни янада яхшилашга йўналтирилган аниқ чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Хусусан, фаолиятини бошлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишда хўжалик юритувчи субъектларнинг (кредит ташкилотлари бундан мустасно) устав фондига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маблағнинг бир қисмини олдиндан тўлаш лозимлиги тўғрисидаги талаб бекор қилинди. Аммо бунда устав фондини хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтганидан кейин бир йил давомида шакллантириш мажбурияти сақланиб қолади.
— Шу муносабат билан «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддасига мазкур талабларни акс эттирувчи ўзгартишлар киритилаяпти, — дейди O`zLiDeP фракцияси аъзоси Маъруф Усмонов. — Шунингдек, шартнома шартларининг бажарилиши учун акциядорлик жамиятларининг манфаатдорлик битимлари тўғрисидаги ва бошқа муҳим ахборотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сайтига жойлаштириши мажбурийлигини ҳуқуқий асослаш мақсадида “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”гиқонуннинг 39-моддасига тегишли қўшимчалар киритилмоқда.
–«Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасиO’zLiDeP дастури ва партиянинг Сайловолди платформасида белгилаб олинган масалалар ва электорат манфаатларига тўла мос келгани учун ҳам уни фракция аъзолари тўла қўллаб-қувватладилар, – дейди фракция аъзоси Фахриддин Зоиров. – Унда белгиланаётган нормалар қаторида Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар ҳам киритилаяпти. Хусусан, Жиноят кодексининг 41-моддасини бешинчи қисм билан тўлдириш, яъни шартномага мувофиқ банк ва бошқа молия муассасалари ходимларининг хизмат кўрсатиш, кредитлар бериш бўйича ҳаракати мазкур шартнома тижорат таваккалчилиги оқибатида хўжалик юритувчи субъект томонидан бажарилмай қолган тақдирда жиноят ҳисобланмаслиги кўрсатиб ўтилаётгани ушбу қонун лойиҳасининг энг муҳим жиҳатларидан биридир.
Фракция аъзолари “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш Концепцияси” асосида ишлаб чиқилган“Хусусий банклар ва молия институтлари ҳамда уларнинг фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳам муҳокама қилдилар. O’zLiDeP фракцияси аъзоси Қобилжон Тошматовнинг таъкидлашича, ушбу қонун молия тизимини янада ривожлантириш, хусусий банклар, лизинг ҳамда суғурта компаниялари, микрокредит ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали хусусий капитал иштирокини оширишни таъминлашда жуда катта аҳамият касб этади. Бундай чора-тадбирлар банк-молия хизматлари бозорида рақобатни кучайтириш, халқаро стандартларга мос замонавий инфратузилмани шакллантиришга ҳам қулай шароит яратади.
Шу ўринда мазкур қонун лойиҳасида хусусий банклар ва бошқа молия институтларини ташкил этиш ҳамда текшириш тартибининг ўзига хос хусусиятлари аниқ белгиланаётганини таъкидлаш жоиз.
Йиғилишда “Микромолиялаш соҳасининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасинингайрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Президентимизнинг 2010 йил 26 ноябрдаги “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасининг асосий мақсади микромолиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва микрокредит ташкилотлари тизимини ривожлантиришдан иборат.
— Микромолиявий хизматлардан фойдаланиб қарз олувчилар, яъни истеьмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Микромолиялаш тўғрисида”ги қонунга аниқлаштирувчи норма киритилмоқда, — дейди O’zLiDeP фракцияси аъзоси Шавкат Тешаев. — Унга кўра, буюртма берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида мазкур ташкилотлар буюртма берувчига ишончли ҳамда тўлиқ ахборотни ёзма равишда тақдим қилишлари шартлиги белгиланаяпти. Бундан ташқари, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга улар томонидан ажратиладиган кредитларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар, жумладан, номинал фоиз ставкаси, комиссион ҳақ ва бошқа тўловларни ўз ичига олувчи эффектив фоиз ставкаси ҳақида буюртмачига ахборот берилиши юзасидан қўшимча мажбурият юклатилмоқда.
Ушбу қонунга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар билан микрокредит ташкилотлари учун мажбурий иқтисодий меъёрларни ўрнатиш ҳам назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасига киритилаётган асосий қўшимчалардан бири бу —микрокредит ташкилотлари мижозлари ва кредиторларининг ҳисоб рақамлари ҳамда операцияларига нисбатан банк сири нормаларини татбиқ этишдан иборат.
Фракция йиғилишида, шунингдек, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.
– Маълумки, янги таҳрирдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунда тадбиркорлик субъектларини текширишни чеклаш назарда тутилган, – дейди O’zLiDeP фракцияси аъзоси Равиль Собиржонов. – Хусусан, қонуннинг 39-моддасига кўра, тадбиркорлик субъекти белгиланган тартибда тақдим этган молия ва солиқ ҳисоботи, тадбиркорлик фаолияти тўғрисида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқлангандагина давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Шунингдек, қонуннинг 39-моддасига асосан, назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида камида ўттиз кун олдин тадбиркорлик субъектини текширув предметини кўрсатган ҳолда хабардор қилиши шарт.
Бундан ташқари, тадбиркорлик бирлашмаларининг аъзоси бўлган субъектлар фаолиятини текшириш тадбиркорлик субъекти сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида қонуннинг айтиб ўтилган моддасида назарда тутилган нормага мувофиқ амалга оширилиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонунга ва Солиқ кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.
Фракция йиғилишида муҳокама қилинган қонун лойиҳаларини маъқуллаш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Озод РАЖАБОВ«XXI asr» ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме