18:30 23.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Фикрлар ҳар хил мақсад бир

 O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасидаги “Агар мен депутат бўлсам” кўрик-танловининг вилоят босқичи  ўтказилди. Мазкур тадбирда O’zLiDeP вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари масъул ходимлари, халқ депутатлари махаллий Кенгаш депутатлари, “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳамда иқтидорли талабалар  иштирок этди.“Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси ёшларимизга яратилган имкониятлар бири ҳисобланади. Зеро, имконият -  бу инсон ҳаракати юзасидан вужудга келадиган восита бўлиб, аниқ натижа берадиган омилларга таяниб, фаолият олиб боришни талаб қилади. Ушбу лойиҳа доирасидаги фаолият аниқ бўлгандан кейин уни ривожлантириш учун воситалар, шарт-шароитлар, қизиқишларни юзага келтириш, энг муҳими ёшлар қобилиятини  аниқлаш ва дунёқарашини шакллантиришда беқиёс аҳамиятга эга, - дейди  O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари И.Ботиров. - Ҳар қандай фаолият натижаси эришилган самарага қараб баҳоланади. Айниқса, бамаслаҳат қилинган иш ҳар доим яхши самара беради. Зеро, турли фикрлар ҳар хил ёндошувлар якуний хулосанинг пишиқ, пухта ва ҳаётий чиқишини таъминлайди. Ёшларимиз ушбу лойиҳа ёрдамида ўз қизиқиш ва қобилиятларини тўғри ва аниқ англасалар, ўз бизнесини профессионал эгаси бўлиши мумкин. Мамлакатимизда анъана тусини олаётган “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси ёшларимизнинг бир тану, бир жон бўлиб, ҳамжиҳатликда эзгу ишларни амалга оширишга дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Лойиҳа доирасида  олиб борилаётган тадбирларда  талаба ва ўқувчи ёшларнинг кенг жалб қилинаётгани эса янада қувонарли ҳолдир.Ушбу лойиҳани ташкил этишдан мақсад Президентимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”дан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни амалга ошириш, ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб этиш, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун моҳиятини уларга етказиш, қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилишида ёшларнинг ролини кучайтириш, партия тизимида ёш етакчилар сафини кенгайтириш, уларни ўқитиш, раҳбар лавозимларига тайёрлаш ҳамда истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантириш йўналишида амалга оширилаётган ишларни янада кучайтиришга эришишдан иборат. Тадбир давомида O`zLiDeP Самақанд вилоят Кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази” раҳбари Ж.Сайфиддинова,  Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлинмаси раҳбари А.Пардаевлар сўзга чиқиб, “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”нинг мазмун-моҳияти ҳамда “Бугунги кундаги мавжуд қонун лойиҳалари”,  “Ёшларга оид қонун лойиҳаларга ёшларнинг таклифларини олиш тизимини  шакллантириш  масаласи” мавзусида маърузалар қилишди.Тадбирда иштирокчиларнинг тақдимотлари Ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди, кўрик-танловнинг вилоят босқичида 12 нафар талаба ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этишиб, улардан 4 нафарига Республика босқичида йўлланма берилди. 
С. Луқмонов Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме