14:50 12.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Фермерликнинг кенг имкониятлари

Мамлакатимизда хотин-қизларни хусусий секторга кенг жалб қилиш уларнинг оилада ва жамиятдаги мавқеини янада оширишнинг муҳим омилларидандир.

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги "Олтинкўл водий гулшани" фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қахрамони Сиёсатхон Абдуллаева ҳамқишлоқларининг турмуш фаровонлигига, юрт маъмурчилигига фаол ҳисса қўшиб келаётган ишбилармонлардан.

Мазкур хўжаликда меҳнат қилаётган қирққа яқин ишчининг қарийб ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Ҳар йили пахта ва ғалладан мўл ҳосил олиб, шартнома мажбуриятларини ортиғи билан бажариб келаётган хўжаликнинг боғи, чорвачилик ва паррандачилик фермаси бор. Бундан ташқари С. Абдуллаева мўжаз тикув цехи очиб, ушбу йўналишда касб-ҳунар коллежини битирган ўн нафар қизни иш билан таъминлади. Цехда болалар учун замонавий бичимда кийим-кечаклар тайёрланмоқда.

Айни кунларда фермер хўжалигида иш қизғин. 75 гектар ернинг 43 гектарида ғалла етиштирган хўжалик дехқонлари ўрим-йиғим мавсумига тайёргарлик кўриш, шу билан бирга ғўза парваришини агротехник қоидалар асосида олиб
боришга ҳаракат қилмоқда.


www.uza.uz 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме