12:15 24.06.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Фермерлик ҳаракати партия сиёсатининг муҳим йўналиши
O`zLiDeP Наманган вилоят кенгашининг Янгиқўрғон туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказган навбатдаги тадбирида туманда 548 та фермер хўжалиги фаолият юритаётгани, шундан 314 таси боғдорчилик, 188 таси ғаллачилик, 20 таси чорвачилик, 26 таси эса бошқа соҳаларга ихтисослашганига алоҳида эътибор қаратилди.
Айни пайтда уларда 14995 нафар киши меҳнат қилмоқда. Маълумки, Янгиқўрғон иқлими боғдорчиликни ривожлантириш, мева-сабзавот ва полиз полиз маҳсулотлари етиштириш
жуда қулайдир. Амалий мулоқотда энди қайта ишлаш, тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш масалаларига эътибор қаратиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Фермер хўжаликлари раҳбарлари, халқ депутатлари туман кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, банк, солиқ, божхона хизмати ходимлари, алоқадор ташкилот ва идораларнинг вакиллари иштирок этган тадбирда республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, жумладан, фермерлик ҳаракатини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, соҳани янада ривожлантириш учун тегишли қонун хужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, янги қонунлар қабул қилиш зарурлиги таъкидланди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракциясининг бу борадаги фаолияти юзасидан атрофлича ахборот берилди.
Амалий мулоқотда Марказий банк вилоят бош бошқармасининг бўлим бошлиғи Акрам Солиев фермерлар учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар ва уларни олиш тартиб-қоидалари, солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Дилшод Тўхтабоев эса соҳада яратилаётган имтиёзлар, вилоят божхона бошқармаси масъул ходими Ғолибжон Мамажонов мамлакатимизнинг экспорт ва импорт сиёсатига оид янгиликларга тўхталдилар.
Тадбир якунида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси туман бўлими раиси Зулайҳо Маҳкамова сўзга чиқиб, фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушини янада ошириш, аҳоли кенг қатлами, жумладан, қишлоқ хотин-қизларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар хусусида фикр юритиб, партия фаоллари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш лозимлигини таъкидлади.
Мулоқотда O`zLiDeP вилоят кенгаши фаоллари билдирилган фикр-мулоҳазаларни умумлаштириб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясига амалий таклифлар киритиш ҳақида келишиб олдилар.
Обсудить новость на Форуме