01:15 11.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Фермерлик ҳаракати — қишлокдаги ҳал қилувчи куч
Эргаш Очилов ўз фаолиятини 1999 йили 14 гектар ерда бошлаган, ўша пайтлари аранг 7-8 центнердан ҳосил олар эди. Бугунга келиб эса фермернинг 160 гектар ер майдони бўлиб, паст рентабелли ерда ҳам ҳосилдорлик 35 центнерга етказилмоқда.
1952 йилда туғилган, O`zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши раиси, «Бахрин» фермер хўжалиги раҳбари Эргаш Очилов айни пайтда бошланғич партия ташкилотига ҳам етакчилик қилмоқда.
«Бахрин» Каттақўрғондаги энг илғор фермер хўжаликларидан бўлиб, қишлоқ мулқдорлари кейинги йилларда 95 гекгар майдонга пахта, 50 гектарга эса буғдой экаяптилар.
Фермер фақатгина деҳқончилик билан шуғулланмай, ўз ўрнини жамиятнинг қизғин нуқталарида ҳам кўрмоқда. Мамлакатимиз ҳаётидаги туб бурилишлар, ислоҳотларга шунчаки томошабин бўлмай, O`zLiDeP ташкил топган илк йиллардаёқ биринчилар қатори партия сафига қўшилди. Ўз хўжалигида бошланғич ташкилотга асос солиб, ғайрати ва ишончи билан бошқаларни ҳам шу партия сифатида бўлиш, унинг ғоя ва манфаатларини қўллаб-қувватлашга даъват этди. 2004 йилда ташкил этилган бошланғич ташкилот атрофида бугун 30 нафар аъзо бирлашган. Бир сўз билан айтганда, уларнинг барчаси партия ҳаётига бефарқ бўлмаган фаоллардир. Бош ҳисобчи Зокир Ўроқов, ҳар куни бир неча бор дала айланиб, кўнгли тўлмайдиган Маъмуржон Бердиев, Дилмурод Нуруллаев, экинларга сув тараб толиқмайдиган сувчи Эшмурод Қодиров, ҳар йили 100 килограммдан ортиқ сифатли пилла топширишни канда қилмайдиган Дилшод Комилов бугун "Бахрин" фермер хўжалигининг фидойи аъзоларига айланганлар, десак муболаға бўлмайди. Хўжаликнинг ёш ишчиларидан бири, партия фаоли Маъмуржон Бердиев эса фермер хўжалиги ҳомийлигида қишлоқ хужалик коллежини тамомлади.
Хўжалик фаолиятини ўрганар эканмиз, бир неча йил илгари партия фаоллари «Бахрин» қишлоғида 2-ТИП болалар спорти мажмуасини қуришни бошлаганлари, бугунга келиб эса қаровсиз, ташландиқ бино ўрнида замонавий спорт мажмуаси қад ростлаганига гувоҳ бўлдик. Фермер ана шу иншоотни мустақиллигимизнинг 20 йиллиги байрами арафасида ўз эгаларига топшириш режалаштирилганини фахр билан тилга олди.
— Қишлоғимизда 300 дан ортиқ оила бўлиб, уларнинг ҳар бирида камида икки-уч нафардан зиёд ўғил-қизлар улғаймоқда. Орзуимиз ёшларимиз орасидан машҳур спортчилар етишиб чиқсин. Мажмуага ёш мураббийлар билан бирга нафақадаги устозларни ҳам жалб этиш ниятидамиз, — дейди фермер.
Бахринликлар Эргаш Очиловнинг оиласи ҳақида ҳам илиқ фикр билдирдилар. У турмуш ўртоғи, Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси Мавжуда Рашидова билан беш нафар фарзандни тарбиялаб, уларнинг муваффақиятларидан ғурурланиш бахтига муяссар бўлмоқда. Қизлари Нигора ва Нилуфар тиббиёт ходими...
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Эргаш Очилов бугун барча ҳавас қилаётган оила етакчиси бўлиш билан бирга мустақиллик туфайли пайдо бўлган қишлоқ мулкдорларининг мамлакатимизда етакчи кучга айланганини амалда исботлаётган фаол партия аъзоси сифатида ҳам кўпчиликка ўрнакдир.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |