01:30 21.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Фермерлик ҳаракати – қишлоқдаги ҳал қилувчи куч
2012 йил 20 июль куни O`zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Фермерлик ҳаракати – қишлоқдаги ҳал қилувчи куч” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, Тошкент вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган фермер ҳўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.Бугунги кунда Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари сони 6051 тани ташкил этиб, шундан пахтачилик- ғаллачиликнинг 2833 таси, сабзавотчилик-полизнинг 650 таси, боғдорчилик-узумчиликнинг 1809 таси, чорвачиликнинг 539 тасини ташкил қилади. 2012 йил Тошкент вилояти ғаллакорлари бошоқли дон етказиш бўйича 299 минг 846 тонна, яъни 100,1 фоиз режани ортиғи билан бажаришга муяссар бўлишди.Мазкур тадбирда давлатимиз раҳбарининг республика ғаллакорларига йўллаган табригидан келиб чиқадиган партиявий вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган деҳқон ва фермерларимиз томонидан жорий йилда 7 миллион 170 минг тонналик улкан ғалла хирмони бунёд этилди. Шу муносабат билан Муҳтарам юртбошимизнинг Ўзбекистон ғаллакорларига аталган махсус табриги эълон қилинди.Юртбошимиз ўз табригида “Ҳеч кимга сир эмас, яқин ўтмишда ўлкамиз ўз эҳтиёжларини қондириш учун кимларгадир ялиниб, катта-катта маблағлар эвазига донни четдан келтиришга мажбур эди. Биз мустақилликка эришганимиздан кейин, бундай номақбул ҳолатга бутунлай барҳам бериш, юртимизда пахта яккаҳокимлигига чек қўйиб, ғаллачилик тармоғини замонавий асосда ривожлантиришни ўз олдимизга устувор, ҳал қилувчи вазифа қилиб қўйдик” дея алоҳида таъкидладилар.O’zLiDeP мустақил Ўзбекистонда бевосита Президентимиз раҳнамолигида эришилаётган ҳар бир ютуқ ўз-ўзидан эмас, балки келажакка бўлган юксак ишонч, улкан заковат, қатъиятлилик, тинимсиз ва заҳматли меҳнат орқали қўлга киритилаётганини тўла эътироф этади ва жамиятимиз ҳар бир аъзоси буларни тўлақонли билиши ва доимо тўлақонли ҳис этиб бориши лозим, деб ҳисоблайди.Давра суҳбатида таъкидландики, бугунги кунга келиб, Президентимиз раҳнамолигида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида пахта майдонлари 1,3-1,4 млн. гектаргача қисқартирилиб, ғалла майдонлари эса 1,3 млн. гектарга етказилди. Пахтадан бўшаган ерларда янги боғ ва узумзорлар барпо этила бошланди, сабзавот, полиз ва чорва озуқаси экинлари майдонлари ҳам йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигида ҳам кенг қамровли туб ислоҳотларда фермер хўжаликларини қишлоқ хўжалигида устувор йўналиш сифатида ривожлантиришга қаратилган аниқ мақсадли ва тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларнинг биринчи босқичида режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш шахсий томорқа хўжаликларини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган бўлса, иккинчи босқичида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг халқаро андозаларига мос келадиган – ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликларидан иборат модели танланди. Учинчи босқичда эса ширкат хўжаликлари, биринчи навбатда зарар кўриб ишлаган, паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналари негизида фермер хўжаликларини ташкил этиш механизми жорий этилди. Бунда фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга, уларга хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларни ривожлантиришга эътибор қаратилди.Табрикда эришилган ютуқлар эътироф этилар экан “Биргина селекция соҳасини оладиган бўлсак, янги ғалла навларини етиштириш, уларни юртимизнинг тупроқ, иқлим ва сув шароитига мослаштириш турли касалликларга чидамлилик хусусиятларини ошириш учун қанча сабр-тоқат, қанча билим ва маҳорат, ўз ишининг натижасига қандай катта ишонч бўлиш керак” дея таъкидлаб ўтилган.Бу борада O’zLiDeP Республикамизда ҳар бир минтақанинг тупроқ-иқлим шароитига мос навларни танлаш ва уларни тўғри жойлаштириш масалаларига катта эътибор қаратиш, бошоқли дон етиштиришда илмий асосланган технологиялар яратиш ва уларни қишлоқ хўжалик корхоналарига ва фермер хўжаликларига кенг жорий этиш, жаҳон селекцияси ютуқларидан кенг фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди.Бугун фахр ва ифтихор ила айтишимиз кераккки, фермерларимиз далаларида етиштираётган пахта, ризқ-рўзимизб ўлган ғалладан улкан хирмон яратиб, юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётирлар. Қишлоқ инфратузилмасини яхшилашда фермерларни фаол ислоҳотчи деб бемалол айта оламиз.Президентимиз таъкидлаганидек “...фермер хўжаликлари бугунги кунда ҳақли равишда қишлоқда етакчи бўғинга – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи асосий кучга айланди”.O’zLiDeP ана шундай тарихий воқеъликларнинг фаол иштирокчиси бўлишни ҳамда электорат негизи бўлган фермер хўжаликларининг изчил ривожланиб боришини таъминлаш орқали мамлакатимизда жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий таянчи ва пойдевори бўлган ўрта синфнинг шаклланишига ва унинг тобора мустаҳкам бўлиб боришига эришишни ўзининг асосий вазифалари сирасига киритади.
O’zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме
28 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |