18:01 21.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Фермерлик қаракати қишлокдаги ҳал қилувчи куч
Нурободлик фермер Саъдин Тўхтаев туғилиб-ўсган қишлоғи - «Ўртабўз»нинг дашт ерларини обод қилиб, кўплаб ҳамқишлоқларини иш билан таъминлаётган тадбиркорлардан.
Айни пайтда «Сарикўл чашмаси» фермер хўжалиги ишлаб чиқаришни ҳам, ер майдонларини ҳам йилдан-йилга кенгайтирмоқда. Айтайлик: хўжаликда 2009 йили ҳар гектар ердан 15 центнердан ғалла ҳосили олинган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 20 центнерга етди. Етти йил аввалги 150 гектар ер майдони эндиликда 365 гектардан ортди. Фермерлар қишлоқда етакчи куч эканликларини амалда исботлаётган тадбиркорнинг келажак режалари янада катта.
— Ерларимиз фақатгина лалми бўлгани учун ҳам ёмғирдан сув ичади, — дейди Саъдин Тўхтаев.
— Лекин ҳосил оламан деган деҳқон ҳар қандай шароитда ҳам имконият топади. Масалан, биз майдонларимизнинг тенг ярмига уруғ қадаймиз, қолган қисмини эса «дам олдирамиз». Кейинги мавсумда айни шу ерга уруғ қадаймиз. Бу усул 50 фоиз харажатни иқтисод қилиш билан бирга шу жойнинг ўзидан икки баробар ҳосил олишга имкон беради. Хусусан, биргина ўтган йили буғдой ва арпадан 35 млн. сўм соф даромад олдик. Жорий йилда эса «Супер элита» навидан 90 тонна сара уруғлик ҳосили олиш мақсадида бор имкониятларимизни ишга солаяпмиз. Истиқлол бизга шундай имкониятлар яратиб берганидан мамнунман. Юртбошимизнинг биз — қишлоқ мулқдорларини қўллаб-қувватлаётгани бир ғайратимизга ўн ғайрат қўшмоқда. Ана шу эътиборга жавобан яқин келажакда жунни қайта ишлайдиган цех очиб, қишлоғимизда биринчи саноат корхонасини ишга тушириш ниятидаман.
Асли касби зоотехник бўлган С.Тўхтаев янгиликка ўч. Ўтган йили қуёш батареялари ёрдамида электр энергияси билан таъминловчи ускуналар сотиб олди. Ўттиз йиллик кафолат муддати бўлган мазкур қурилмани «Ўртабўз» қирларига ўрнатди. Беминнат энергия чорвани боқишда, бўрилардан ҳимоя қилишда ҳам қўл келмоқда.
Халққа қайишган одам сира кам бўлмайди, деган ақидани Нуробод туман кенгаши депутати, O`zLiDeP аъзоси Саъдин Тўхтаев мисолида ҳам кўриш мумкин. Ўтган йили чорвачиликни ривожлантириш бўйича қатор ибратли ишлари билан танилган фермер саъй-ҳаракати туфайли жайдари молларни зотдор моллар билан сунъий чатиштириш йўлга қўйилди. Қишлоқ қабристони ободонлаштирилди. Жорий йилда эса фермер «Ўртабўз» қишлоғидан туман марказигача бўлган 30 чақирим масофадаги йўлни таъмирлашни режалаштираяпти.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |