12:01 09.06.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Фермерлар учун қўшимча имкониятлар кенгаймоқда

Давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 24 августда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалиги учун минитехнологиялар ва ихчам ускуналарнинг халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ўтказишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўтказиб келинаётган қишлоқ хўжалиги учун минитехнологиялар ва ихчам ускуналарнинг «Uzbekistan Agrominitech Expo-2011» халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси фермерларимиз учун замонавий техника ва технологиялар билан танишиш, харид қилиш ва ишга туширишда кенг имкониятлар яратмоқда.

Тошкент шахрида бўлиб ўтган мазкур кўргазма-савдода Сирдарё вилоятидан 200 нафардан ортиқ фермер, агрофирма ва кичик корхоналар раҳбарлари ҳамда тижорат банклари ходимлари иштирок этди.

— Мазкур кўргазмада жаҳоннинг юздан ортиқ нуфузли компания ва фирмалари иқтисодиётнинг барча тармоқларида ишлатиладиган янги минитехнологияларини намойиш этди, — дейди янгиерлик тадбиркор, «Бекажон-Ян» ва «Зарина-Умида» корхоналари раҳбари Эркиной Мамажонова.—Корхонамиз учун Хитой ва Германия давлатлари фирмаларининг тикувчилик дастгоҳларини харид қилдик.

Сайхунободлик Хамид Мададов, Баҳодир Абдухолиқов ва Абдулла Ярлоқов сингари фермер ва тадбиркорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кайта ишлайдиган кичик цех ускуналарига харидор бўлдилар.

—Фермер хужаликлари учун юқори технологик ускуналарни келтиришда мазкур анъанавий кургазма-савдо муҳим ахамият касб этмокда, — дейди Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Бахром Бўронов. — Жорий йилги кўргазмада 74 нафар фермер ва тадбиркор 5,5 миллиард сумлик минитехнологиялар сотиб олиш учун шартномалар тузди. Бу вилоятимизда қайта ишлаш корхоналари тармоғининг ривожланишига, аҳоли бандлигининг ошишига хизмат қилмоқда.


www.uza.uz

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме