18:01 21.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Фермер хўжаликлари учун қўшимча кафолатлар
Президентимиз Ислом Каримовнинг 18 апрель куни қабул қилинган «Фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка риоя этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони кишлоқларимизда етакчи кучга айланган фермерлар фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Мазкур Фармонни ўз навбатида «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да қайд этилган «ҳар бир тадбиркор аввало шуни аниқ-равшан билиб олиши керакки, давлат хусусий мулкдор ҳуқуқларининг ҳимоячисидир» деган ғоянинг амалдаги ифодаси деб ҳам баҳолаш мумкин.
Маълумки, амалдаги қонунчиликка, хусусан, Ер кодексининг 53-моддасига кўра фермер хўжалиги ўзига ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқига эга мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади. "Фермер ҳўжалиги тўғрисида"ги қонунга биноан эса фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва захира ерларда ташкил этилиши белгиланган бўлиб, улар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий субъектлари саналади.
Бунда деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 30 гектарни, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 5 гектарни ташкил этса, чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Унга ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда суғориладиган ерларда камида 0,3-0,45 гектарни, суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 гектар миқдорида белгиланган.
Президент фармонининг 2-бандида, фермер ҳўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришга доир барча масалалар маҳаллий ҳокимият органлари ёки бошқа ваколатли органлар (масалан, қишлоқ ва сув хўжалиги, ер кадастри бошқармалари, қишлоқ фуқаролар йиғинлари) томонидан Ер кодексига ва «Фермер ҳўжалиги тўғрисида», «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунларга биноан Хўжалик-процессуал кодексида белгиланган тартибга мувофиқ тақдим этиладиган даъволар асосида яъни, улар томонидан тегишли даъво аризаси хўжалик судига киритилиб, хўжалик суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан кўрилиши тўғрисидаги тартиб белгиланмоқда.
Бу эса фермерларнинг хўжаликларни қайта ташкил этиш ва ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка риоя этилиши масалаларидаги ҳақ-ҳуқуқлари тўлиқ ҳимоя қилинишини кафолатлайди, албатта. Шунингдек, фармон жавобгар фермернинг мавжуд қарздорлиги тўланишини бошқа шахсларга юкланиши, кредитларнинг қопланиши ва қайта ташкил этилган фермер хўжалигининг мол-мулкини белгилаш каби мулкий масалалардаги низоларни қонун асосида одилона ҳал этиш имконини ҳам яратади.
Бундан ташқари, фармонда ушбу турдаги даъво аризаларини қўзғатиш ва уларни судга оширишнинг Ер кодексида ва «Фермер ҳўжалиги тўғрисида»ги қонунда кўзда тутилган фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ҳолатлари бўйича асослар ҳам белгилаб берилмоқда.
Ушбу фармонда назарда тутилган меъёрлар партиямизнинг дастурий мақсадларига тўла мос бўлиб, унинг амалда жорий этилиши мамлакатимизда фермер хўжаликларининг янада ривожланиши ва мустаҳкамланиши ҳамда улар томонидан шартномада назарда тутилган тегишли мажбуриятлар тўлиқ бажарилишини таъминлаш борасидаги масъулиятни кескин оширилишига ёрдам беради. Бу эса бугунги кунда — қишлоқ ҳаётида тобора ҳал қилувчи кучга айланиб бораётган фермерлик ҳаракатининг янада чуқурлашуви, унинг бунданда кенгроқ қулоч ёйишига ҳам хизмат қилади.
Муҳаммадюсуф ТЕШАБОЕВ,
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув
хўжалиги масалалари қўмитаси раиcи
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |