20:45 06.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Фермер хўжаликлари кооперациясининг турли шаклларини ташкил этиш ва кенгайтириш - давр талаби
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Мамлакат қишлоқ хўжалигини модернизациялаш шароитида кооперация муносабатларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги навбатдаги илмий-амалий Конференция, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Европада Ҳамкорлик ва Хавфсизлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори офиси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирда мамлакат аграр соҳасида амалга оширилган кенг қамровли изчил ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги хусусий мулкчилик шакли йилдан-йилга ривожланиб бораётганлиги, алоҳида таъкидланди.Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги соҳасида бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклини ривожлантиришга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотлар бўйича давлат томонидан амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирларнинг аввалбошида яратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, мамлакатда фермерликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг энг муҳим омили ва асоси бўлиш билан бирга уларнинг иқтисодий ва молиявий мустақиллиги учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ва кафолатларни белгилаб бердиБугунги кунда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, соҳа тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича амалга оширилаётган изчил ишлар натижасида мамлакат аграр секторида таркибий сифат ўзгаришлари юз бермоқда. Конференция дастури доирасида, қўмита раиси М.Тешабоев асосий маъруза билан чиқиш қилди ва унда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг жорий йил 22 октябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳамда фермерликни ривожлантиришнинг янги босқичида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар хусусида атрофлича тўхталиб ўтди. Шунингдек, маърузада мазкур Фармон ўз навбатида, Ўзбекистон аграр секторини янада ислоҳ этиш, истиқболда эса ушбу ўзгаришлар унинг рақобатбардошлигини янада оширишга қаратилганлиги жаҳонда ҳали-ҳануз давом этаётган молиявий-иқтисодий инқирознинг салбий оқибатларини олдини олиш борасида муттасил ортиб бораётган талаблар доирасида миллий иқтисодиётимизни янада барқарор ривожлантиришни давом эттириш йўлидаги муҳим қадам ҳамда мустаҳкамловчи ва рағбатлантирувчи омиллардан бири сифатида муҳим аҳамият касб этишлиги алоҳида эътироф этиб ўтди. Қишлоқларда қатор амалий консалтинг марказлари тармоғини, маҳсулот ишлаб чиқариш, харид қилиш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фермер хўжаликлари кооперациясининг турли шаклларини ташкил этиш ва кенгайтириш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг сонини янада ошириш борасидаги янги вазифалар ўз навбатида соҳага оид амалдаги кўплаб ҳуқуқий асосларни бугунги кун талабларига мослаштиришни ва заруратини чуқур ўрганган ҳолда янги қонун лойиҳалари устида иш олиб бориш лозимлиги белгилаб берилгани таъкидланди.Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг “2012 -2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида”ги Қарори аграр соҳадаги ютуқларни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга кўтариши қайд этилди. Конференцияда, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кооперацион муносабатларини шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари, Кооперация муносабатларини ташкил этишнинг хорижий тажрибалари, Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар ва модернизациялашнинг асосий йўналишлари мавзуларига бағишланган маърузалар қизғин баҳс мунозараларга сабаб бўлди. Фермерлараро кооперация муносабатларини шакллантириш, айни пайтда амалиёт ва тажриба тўғрисида бевосита фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан чиқишлар қилиниб, амалий таклифлар билдирилди.Шунингдек, Европада Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координаторининг “Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш. II Фаза” лойиҳаси доирасида Қонунчилик палатаси депутатлари, олимлар ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган “Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва унинг концепцияси кенг муҳокама этилди.Таъкидландики, фермерлар ўзаро келишган ҳолда етиштирилаётган маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича кооперация муносабатларини ривожлантириш масалаларининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.Айни пайтда, қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш борасида иштирокчилар томонидан қатор амалий таклифлар берилиб, қонун лойиҳасини маромига етказган ҳолда ҳудудларга чиқиб бевосита амалиётчилар билан давра суҳбатлари ва амалий учрашувлар ташкил этиб боришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида тавсиялар берилди. Фермер хўжаликлари кооперациясининг турли шаклларини ташкил этилиши ва уларнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамлаб қўйилиши ўз навбатида, қишлоқ хўжалигида мавжуд салоҳиятни тўлиқ ишга солиш ва кенгайтирилган ишлаб чиқаришни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш яхлит тизимини тўлиқ шакллантириш, таъминотчи, хизмат кўрсатувчи ва сотувчи тармоқларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшиши алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, табиий ва моддий ресурсларни (сув, энергия, ЁММ) тежовчи, иш унумдорлиги юқори бўлган замонавий техника ва технологияларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жалб этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш орқали қишлоққа саноатни олиб кириш ҳамда қишлоқда янги иш ўринларини яратиш, хорижий давлатларнинг аграр соҳада эришган ютуқларини, замонавий агротехнологияларини кенг қўллаш имконияти кенгайиши таъкидланди. Конференция якунида билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида тегишли хулоса ва тавсиялар қабул қилинди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Молия, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Адлия, Иқтисодиёт, Ташқи ишлар вазирликлари, Давлат қўмиталари, Уюшма ва Компаниялар, Тижорат банклари, O’zLiDeP фаоллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, Олий ўқув юртлари, Илмий-тадқиқот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Обсудить новость на Форуме