19:45 31.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Фармон реал натижаларга асос бўлади. Уларнинг ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш эса O`zLiDeP зиммасидаги асосий вазифага айланиши лозим

Йиғилишда алоҳида таъкидланганидек, тараққиётнинг «ўзбек модели» асосида бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтаётган мамлакатимизда мустақиллик йиллари хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай муҳит ва шарт-шароитлар яратилди. Бевосита соҳани тартибга солувчи 400 дан зиёд меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши мулкдорлар қатламининг ривожланишида ҳуқуқий кафолатга айланди. Натижада ялпи ички маҳсулот таркибида кичик бизнеснинг улуши қарийб 54 фоизга етди. Бугун аҳоли даромадларининг 48 фоизи айнан тадбиркорлик фаолиятидан келиб тушаётгани ҳам соҳанинг жамият ҳаётида нечоғлик муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатмоқда.— Мазкур фармонлар кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай муҳит ва кенг имкониятлар яратиш орқали мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади, — деди O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Муҳаммадюсуф Тешабоев. — Ушбу ҳужжатлар  “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да қайд этилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамиятини изчил оширишга қаратилган ўзгаришлар стратегиясининг мантиқийдавомидир. Унда белгиланган комплекс чора-тадбирлар “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурининг изчил ижросини таъминлашга, тадбиркорлик фаолияти учун янги, янада кенг имкониятлар яратишга қаратилгани билан ҳам электорат вакиллари эътиборини қозонаяпти. Шу боис муҳим Фармонлар ижросини таъминлашдан энг аввало, O’zLiDeP манфаатдордир. Ана шундан келиб чиқиб, уларнинг мазмун-моҳиятини электорат вакиллари орасида кенг тарғиб қилиш, ҳар бир бандининг сўзсиз бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда фаол иштирок этишимиз лозим. Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайховнинг таъкидлашича, бири иккинчисини мантиқан тўлдирувчи фармонлар бугунги глобаллашув ҳамда мамлакатимизни модернизациялаш жараёнларида ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон асосида жорий йилнинг 1 августидан рухсат беришга оид 80 та тартиб-таомилнинг бекор қилинаётгани бюрократик тўсиқларни бартараф этиш имконини беради. Айни пайтда рухсат бериш тизимини ислоҳ қилиш реал иқтисодий кўрсаткичларга олиб келишини қатор мамлакатлар тажрибаси ҳам кўрсатаяпти. Хусусан, Нидерландияда мазкур усулнинг қўлланилиши натижасида ишбилармонлар йилига 2 миллиард АҚШ долларини тежаш имконига эга бўлмоқдалар. Ґиндистонда эса бу жараён ялпи ички маҳсулотнинг йилига 3,5 фоиздан 6-7 фоизга ортишига олиб келган. Қўшма йиғилишда қайд этилганидек, Юртбошимиз фармонлари ўз мазмун-моҳиятига кўра, O’zLiDeP ва унинг ҳамкор ташкилотлари мақсад-муддаоларига тўла мос келаётгани учун ҳам улар олдидаги масъулиятни икки ҳисса оширади. Ана шундан келиб чиқиб, йиғилишда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, имзоланган Бош битим доирасидаги ишларни жадаллаштириш орқали масъулиятли вазифаларни қайта кўриб чиқиш бугуннинг қатъий талаби экани таъкидланди.Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, O`zLiDeP ва унинг ҳамкор ташкилотлари тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этишда етарлича тажриба ва зарур ахборот-таҳлил воситаларига эга. Бироқ шунга қарамай, ҳамкор ташкилотлар фаолиятида ҳали ишга солинмаган куч ва имкониятлар мавжуд. Бош битим доирасида жойларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳам бугунги кун талаблари даражасида эмас. Қўшма мажлисда ана шундай камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш мақсадида O’zLiDeP, Савдо-саноат палатаси ҳамда Тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш марказининг ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштиришга келишиб олинди. Тадбирда шунингдек, фармонларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, тадбиркорлар ва фермерлар орасида кенг тарғиб этиш, O`zLiDePнинг парламентдаги фракцияси орқали мулкдорлар манфаатларини ҳимоялашга доир қонунчиликни такомиллаштириш, депутатлик гуруҳлари кучи билан жойларда қабул қилинаётган қонунлар, фармон ва қарорлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини изчил йўлга қўйиш борасида қатор таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди. Жумладан, «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, «Гаров реестри», «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаларини тайёрлашда фаол иштирок этиш лозимлиги таъкидланди. 
«XXI ASR» ижтимоий-сиёсий
газетаси
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме